1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳар-бир инсонда яхшилик уруғи бор

14:30 / 14.04.2022 2977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби «эшак» эди. У хушчақчақ ва қувноқ киши бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдирар эди. У ароқ ичар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дарраладилар, яна дарраладилар, учинчисида бир киши: «Аллоҳим, уни лаънатлагин. Бунча кўп ичмаса!», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатламанглар. Мен биламан, у Аллоҳ ва Расулини яхши кўради!», дедилар.

Касалликлар тананинг беморлиги бўлгани каби, маъсиятлар руҳнинг беморлигидир. Тана беморлигига учраган кишиларга шафқат ва меҳр билан қараганимиз каби, руҳ беморлигига учраган кишиларга ҳам хўжайинлар каби эмас, қуллар каби қарашимиз лозим. Уларга мушфиқ ва меҳрибон бўлишимиз керак. Офият учун Аллоҳга ҳамд айтмоғимиз лозим. Зеро У бизни ўша бечоралар тушган ҳолатдан омонда қилди. Аллоҳга қасамки, бирор киши ўз қуввати билан истиқоматда бўла олмайди. Аллоҳ сақлаганларгина мустасно!

Қолаверса, барчамизнинг бошқалар билмайдиган гуноҳларимиз бор. Аллоҳ уларни яширган. Яширилган гуноҳнинг одоби уни ошкор қилмасликдир. Йўқса, Аллоҳ ундан сатрни кўтаради. Зеро, жазо ҳам амалнинг жинсидан бўлади!

Бу гап гуноҳларни оқламайди. Гуноҳ қилишга тарғиб ёки унга енгил қараш ҳам эмас. Бу мусулмонларнинг гуноҳларига бўлган қарашни ўзгартириш холос!

Ҳар-бир инсонда яхшилик уруғи бор. Жаннат ва дўзахнинг калитини қўлингизда ушлаб олманг!

Тўғри, намоз диннинг устуни, ишнинг бошидир. Қиёмат кунида инсон энг аввал намозидан сўралади. Аммо биз шунақа кишиларни биламизки, улар намоз ўқишмайди. Аммо ҳузурларида Набий алайҳиссаломга нисбатан одобсизлик қилсангиз у зотни ҳимоя қилиб дунёни остин-устун қилади. Бундай инсонларга «сенинг муҳаббатинг ёлғон, агар у зотни яхши кўрганингда у зотга итоат қилиб намоз ўқиган бўлар эдинг» дейилмайди. Уларга «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатинг қандай ҳам гўзал! Қани энди мана шу муҳаббатга намоз билан юзлансанг эди!», дейилади.

Шаҳватига мағлуб бўладиганлар кофир эмас. Улар балога учраган инсонлардир. Шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатган. Шайтонга ёрдамчи бўлмасдан, уларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошланг. Инсонларни Аллоҳ томон тортадиган энг қулай йўл юмшоқлик, чиройли даъват ва латиф сўздир!

Кўчага зийнатланиб, атирлар сепиб чиқадиган қизлар кофиралар эмас. Улар мусибатга учраганлардир. Аёл кишининг хилқатида чиройли кўринишга интилиш бор. Буни улар турмуш ўртоғи топишда фойдаси бор деб қилишади. Тасаввур қилинг, сиз унга мусҳаф,  тасбиҳ совға қилдингиз ёки синфдошингиз ва курсдошингизга бу гўзаллигини ҳижоб билан зийнатласа қандай гўзал бўлишини, турмуш ўртоғи ҳам Аллоҳнинг ризқи эканлигини, ризқ эса гуноҳ билан эмас, итоат билан талаб қилинишини айтдингиз. Бир марта ширин сўз ва илтифотли баҳс билан, бошқа сафар чиройли баён ва гўзал ахлоқ билан. Ана шунда Аллоҳ инсонларнинг қалбини очади иншааллоҳ!

Ширкдан каттароқ гуноҳ йўқ. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига хитоб қилиб дейди:

«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетган бўлишар эди!».

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мушрикларга нисбатан мулойимликларини, қалблари юмшоқлигини мақтаяпти. Энди мушриклардан кўра бу муомалага мусулмонлар муносиброқ эмасми?!

Фиръавн мушрик бўлибгина қолмай, «Мен сизнинг олий Роббингизман!», деган эди. Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни унинг олдига юбориб юмшоқ муомала қилишларии айтди. Энди «Мен сизнинг олий Роббингизман!», дейдиганларга даъватчилар шунақа муомала қилиб туришган бўлишса, «Олий Роббим покдир!», дея Аллоҳни ёд қиладиганларга қанақа муомала қилиши керак?!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар нубувватнинг биринчи каломидан идрок қилган нарсалардан бири .Агар ҳаё давоми...

2570 14:00 / 15.08.2019
Имом Аҳмад ўзининг .Зуҳд, номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб давоми...

2569 15:30 / 29.06.2019
Шақиқ Балхий ва Иброҳим Адҳам ўртасида қизиқ бир суҳбат бўлиб ўтган. Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамдан .Қандай кун кечирасиз, қаердан маблағ топиб, қандай сарфлайсиз, давоми...

2522 09:10 / 02.08.2019
Масламадан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз вафот этган куни унинг ҳузурига кирдим. Абдулмаликнинг қизи Фотима унинг бош тарафида ўтирар эди. У мени кўриб, давоми...

2043 08:00 / 05.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021