1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Унутманг, сиз Ваҳҳоб зотдан сўраяпсиз

09:01 / 26.04.2022 4565 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Албатта Аллоҳ бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилганда, уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. шундай экан нега биз дуода сўрайдиган нарсаларимизнинг миқдорини ҳам кўтармаслигимиз керак. Пайғамбарларнинг дуода сўраган нарсалари нақадар юксак даражада бўлганини ўйлаб кўринг, улар Аллоҳдан банданинг наздида амри маҳол бўлган нарсаларни ҳам сўрар эдилар. Унинг қандай амалга ошишига парво қилмас эдилар. Нега дейсизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг Ваҳҳоб исмининг маъносини жуда яхши англар эдилар. Аллоҳнинг Набийси Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоларига эътибор беринг!

قَالَ رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّنْ بَعْدِي إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

«У: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб ҳиба-ҳадя берувчисан», – деди (Сод сураси, 35-оят)».

Бу дуодан сўнг натижа нима бўлди? Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга Пайғамбарлик, подшоҳлик, илм, ҳикмат ато этди, шамоллар, жинлар, қушлар, инсонлар, отлар ва ваҳший ҳайвонларни У зотга бўйсундириб қўйди.

Дуода тавозеъли бўлиш зуҳддан эмас. Аллоҳдан дунё сўраётганингизда ҳам, ҳимматни баланд қилиб сўранглар. Аллоҳдан охират неъматини сўраётганингизда ҳам ҳимматни баланд қилинг, У зотдан энг олий Фирдавсни сўранг, иккиланманг! Ўзингизни Фирдавс жаннатига муносиб эмасман деб ўйласангиз ҳам сўрайверинг. Ахир сизлар Ваҳҳоб зотдан сўраяпсизлар. Бу шундай ибодатки, кўпчилик уни унутган. Лекин Аллоҳ таоло Ўзига зорланиб, ҳамма нарсани Ўзидан сўрашимизни яхши кўради. Бу шундай ибодатки, унинг номи қўрқувларга тўла олам ичра турганингизда ҳам, келажакдан ҳавотирда бўлсангиз ҳам Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Аллоҳ таоло ҳақида қанчалик яхши гумонда бўлсак, бизга шу қадар кўп яхшилик келиб, ёмонлик биздан шунчалар узоқлашади. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинглар, Аллоҳ сизларга раҳм қилсин ва дуоларингизни ижобат қилсин»!

Доктор, даъватчи Абдураҳмон Ашмовий.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Зот ўз нафсига барча маҳлуқотларга марҳамат кўрсатишини ёзиб қўйган. У ягона Роббдир, Ундан ўзга Робб йўқдир. Унинг раҳмати баъзи бандаларни ислоҳ қилиш учун давоми...

1581 10:30 / 29.05.2024
Шайх, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ.Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ давоми...

7032 14:40 / 22.04.2019
.Европада дунёвий ва черков таълимотларининг асослилиги ҳақида баҳслар борар, уларни жамлаш мумкинми, яъни Худога ишонган ҳолда илмий тадқиқотлар билан давоми...

1766 14:12 / 08.02.2024
Золимга қарши золимдан ёрдам сўрама. Акс ҳолда, ҳар икковига ўлжа бўлиб қолишинг мумкин. Француз файласуфи Жан Жак Руссо

2097 16:30 / 05.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021