1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз – Президент

15:46 / 29.04.2022 2200 pdf Ўқиш режими + -

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

«Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади», деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

                                                                               Манба: Президент матбуот котиби

Мавзуга оид мақолалар
Юзлаб кўнгиллилар ижтимоий тармоқларда тарқалган Германиядаги вайроналарни кўриб, мамлакат ғарбий қисмида энг кўп зарар кўрган ҳудудларга ёрдамга боришмоқда. давоми...

3412 14:00 / 09.08.2021
Жорий йилнинг 9 декабрида Лондонда Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Тадбир Лондондаги Исломий маданият жамияти давоми...

2310 15:00 / 07.12.2018
Бугун, 2021 йил 22 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир домла Ракиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги фазилатли шайх давоми...

1965 19:40 / 22.11.2021
Қуръонни онлайн ўқитиш АҚШнинг Жоржия штати билан чекланиб қолмайди ва Қуръон талабалари тажрибали устозлар назорати остида ўзлари танлаган ўқув дастурини давоми...

2498 14:00 / 24.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021