1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазоннинг охирги кунларида икки Муқаддас масжид зиёратчилар билан тўлди

14:00 / 30.04.2022 2142 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойининг 27-куни арафасида Маккадаги Масжидул Ҳаром ва Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари намозхонлар билан тўлди. Ҳар йили Лайлатул-Қадр кечасида Икки масжидга ташриф буюрувчилар сони айниқса, кўпайиб кетади.

Рамазон ойининг охирида имомлар муқаддас ойнинг биринчи кунидан бошланган Қуръон хатмини ниҳоясига етказар экан, масжидлар янада гавжумлашади.

Икки Муқаддас масжид Бош бошқармаси ўзининг Хизмат кўрсатиш агентлиги орқали зиёратчилар учун эшикларни очишдан тортиб, уларнинг ҳудудга киришини ташкил қилишгача бўлган барча қулайликларни яратган. Зиёратчиларга совутилган замзам суви ҳам берилади.

Минтақавий соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Ҳамад бин Файхоннинг Arab News’га айтишича, зиёратчиларга энг яхши хизмат кўрсатиш ва уларнинг қулайликларини таъминлаш учун 18 минг шифокор кечаю кундуз ишламоқда.

Manba: Azon.uz

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Harvard Law Review 134 йиллик тарих мобайнида илк бор асли мисрлик бўлган ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Ҳасан Шаҳвий Қўшма Штатлардаги энг нуфузли қонун журналига давоми...

2125 08:00 / 02.03.2021
Германия Бундеслигаси 29тури доирасидаги .Лейпциг, ndash .Ҳоффенҳайм, ўйинида қизиқ ҳолат юз берди.Учрашув давом этаётган бир паллада ифторлик вақти киргани учун бош давоми...

2700 11:10 / 12.04.2022
Fact Scientist нашри интернет тармоқларида сайёрамизга оид ажойиб фотосуратни эълон қилди. Маълумотга кўра, ушбу фотосурат сўнги пайтларда олинган энг сифатли давоми...

2627 12:34 / 07.09.2023
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2305 16:59 / 01.05.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021