1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шаввол ойи рўзасининг фазилати

06:00 / 23.04.2023 3935 pdf Ўқиш режими + -

 

Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.

Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

 

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Ўзбекистон mdash 2030, стратегияси тўғрисидаги фармони ва .Ўзбекистон mdash 2030, стратегиясини 2023 йилда ва ўз вақтида амалга давоми...

3163 15:11 / 02.08.2023
Жанубий Африка пойтахти Кейптаунда вафот этган мусулмонлар сонининг кўпайгани сабабли, бир аср мобайнида ёпиқ бўлган эски қабристон қайта очилади. Бу ҳақда шаҳар давоми...

2156 12:30 / 21.02.2021
Ўтган йил мобайнида .Hilolnashr, нашриётматбааси томонидан амалга оширилган ишлар ҳар йилгидан ҳам самарали бўлди. Кўплаб янги китоблар чоп этилди, тақдимотлар давоми...

3145 14:30 / 09.01.2020
2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Расулуллоҳ mdash тинчлик элчиси, шиори остида анъанавий мавлид давоми...

1356 17:31 / 13.10.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021