1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл!

09:51 / 12.05.2022 3593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Шинқитий ўғлига деди: «Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати турибди. Унда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлгин, чунки сенга: «Ўқи ва кўтарилиб боравер» дейилади.

«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл. Дўстларинг ила одоб билан, оиланг билан эса меҳринг билан, аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин. Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл, нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл. Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор. Барча нарса, агар уни иккига бўладиган бўлсанг, камаяди. Илло, саодат, бахтиёрлик ундай эмас. У бошқалар билан бўлишсанггина кўпайди, ортади».

Манба: arabic.uz

Мавзуга оид мақолалар
Подшоҳларнинг тожи олтиндан бўлади. Йигитнинг тожи эса, одобдан бўлади.

3249 10:01 / 21.06.2018
Бир одамнинг хулқини билмоқчи бўлсанг, ўзидан юқоридагиларга эмас, ўзидан пастдагиларга муомаласини кўргин

3772 08:55 / 09.12.2017
Эскириб қолган кийимларингиз камбағаллар наздида ҳали янги. Ўша кийимларни ахлатга ташлаб юбориш ўрнига камбағалларга ҳадя қилинг.

2146 09:24 / 17.08.2019
Шундай гаплар борки, уларни айтасан, лекин ҳеч нима айтмагандек бўласан. Шундай сукутлар борки, улар билан ҳамма нарсани айтгандек бўласан.

3193 08:50 / 08.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021