1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қуръон базмига 250 мингга яқин мухлислар ташриф буюрди

08:00 / 14.05.2022 8877 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни мисрлик машҳур қори, шайх Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳнинг уйларини эшиги тақиллади. Очиб қарасалар, ҳиндистонлик бир киши экан. Шайхнинг тушунишларича, у Ҳиндистон мусулмонлари орасидаги энг бой киши томонидан юборилган вакил экан. Вакил у кишидан Ҳиндистонга бориб, Қуръон кечаси уюштириб беришларини илтимос қилади ва бу илтимоси Ҳиндистондаги миллионлаб мусулмонлар номидан бўлаётганини, уларнинг истак ва хоҳишларини рад этмасликни, чунки улар шайх Абдулбосит қорини овоз ва тиловат услубларига ошиқ эканликларини, овозларини ёзиб олиш учун шай эканликларини, ташрифларини интизорлик билан кутаётганларини, улуғ қорининг Ҳиндистонга ташрифлари улар учун байрамдек бўлишини маълум қилади. Шайх ушбу таклифни қабул қилиб, Ҳиндистонга сафар қиладилар. 

Шайх Абдулбосит роҳимаҳуллоҳ у ерда қанча инсонлар кутиб турганини тасаввур ҳам қилмаган эдилар. Тадбирни ташкил этаётган ҳиндистонлик мусулмон тадбиркор мамлакатдаги энг катта ва кенг масжидда Қуръон базмини ўтказишни режалаштирган эди. Катта масжиднинг танланиши эса барча ташриф буюрувчиларни сиғдира олиши учун тайёрланган эди. Бироқ тадбиркор ташриф буюрувчиларнинг кўплигидан ҳайратда қолди. Сўнгра бу муаммони ҳал этиш ва одамларни сиғдириш учун тадбир катта стадионга майдонига кўчирилди. Барча тиловатни тинглашга шай бўлиб турганда кутилмаганда мисрлик Қуръон ҳофизини тинглаш учун мамлакат Бош Вазири Индира Ганди ҳам ташриф буюрди. Қарийб 250 минг ҳиндистонлик мусулмонлар шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг тиловатларини тинглаб роҳатландилар, қалблари жунбушга келди.

Шайх Абдулбосит Абдуссомад қоридан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

«Мазамир ул Қуръан» китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг Бош котиби, Каликутдаги давоми...

1488 14:07 / 28.08.2024
Наманган шаҳрининг Ғунча мавзесида мўъжазгина бир масжид бор. Ушбу масжид фиқҳ илмининг билимдони Мулла Абдулқодир охунд шарафларига бунёд этилган. У зоти шариф давоми...

2852 19:48 / 12.12.2022
Имом, фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Матта Самарқандий Иштихоний Шофеъий.Иштихон ndash Самарқанддан етти фарсах узоқликда жойлашган катта қишлоқ.319 йилда давоми...

2282 11:00 / 06.06.2021
Барча ҳамду сано ул Тангригаким, ўзига хос ва яқин бандаларининг дилларини қадим ва мўъжизали бўлган каломи шарифи билан хушнуд айлади ва дўсту ҳабибларини давоми...

5262 21:55 / 27.04.2017