1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх доктор Муҳаммад Холид Хорса (м 1960)

23:00 / 27.05.2022 3767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх доктор Муҳаммад Холид Хорса Тароблусдаги Ислом даъвати университетини тамомлаган.

У 1998 йилда Умму Дармон университетида қиёсий фиқҳ бўйича диссертация ёқлаган.

2002 йилда Умму Дармон университетининг Шариат ва қонун факультетида қиёсий фиқҳ бўйича магистрлик даражасини олди.

2010 йилда Умму Дармон университети қиёсий фиқҳи докторлик илмий ишини ёқлаган.

Устозлари: 

Аллома, шайх Абдурраззоқ Ҳалабий;

Аллома, шайх Муҳаммад Адиб Каллос;

Шайх Муҳаммад Амин Сирож;

Шайх Абдураҳмон ибн Абу Бакр ибн Мулла;

Шайх Абдулғаний Дақр;

Устоз Муҳаммад Риёз Малиҳ;

Шайх Абдуррауф ибн Муборак Оли Ҳабибул-Баҳроний;

Шайх Муҳаммад ибн Исмоил Наҳловий;

Шайх Муҳаммад Саъид Куҳлий;

Шайх Маҳмуд Ранкусий;

Шайх Ҳабибуллоҳ ибн Довуд Мазоҳирий;

Шайх Абдулқодир Кароматуллоҳ Бухорий;

Шайх Молик ибн Арабий ибн Аҳмад Шариф Санусий;

Ҳалаб муфтийси шайх Муҳаммад Усмон Билол;

Шайх Муҳаммад Мужоҳид Шаъбон Ҳалабий;

Идлиб муфтийси Шайх Муҳаммад Собит Каёлий;

Шайх Ёсин ибн Шайх Муҳаммад Абдулборий;

Устоз Муҳаммад Мутиъ Ҳофиз. 

Шайх доктор Муҳаммад Холид Хорсанинг меҳнат фаолиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Истанбулдаги аллома, шайх Абдурраззоқ Ҳалабий номидаги «Араб тили ва шариат илмлари» маъҳадининг мудири.

«Фатҳул-Исломий» уюшмасига қарашли университет қошидаги Шом олий маъҳадининг Шариат ва қонун факультетининг Исломий шариат бўлими раиси ва мударриси.

Усулуд-дин факультетида, Фатҳул-исломий маъҳадида ҳамда Байрут университетида мударрислик қилган.

Дамашқнинг собиқ муфтийси шайх Аҳмад Сафар Ғабжуқанинг муовини бўлган.

Асарлари:

Шайх Муҳаммад Холид Хорсанинг ёзган китоблари, илмий тадқиқот ва таҳқиқлари қуйидагилар:

Таҳқиқ қилган китоблари

Ҳофиз Юсуф ибн Абдулҳодийнинг «Ар-роса лиссолиҳати минан-ниса» (Солиҳа аёллар учун мустаҳкам бино); «Азимул-минна бинузҳил-жанна» (Жаннат сайри – улуғ неъмат), «Адабул-муртаъи фий илмуд-дуъа» (Риоятдаги кишининг дуодаги одоби) ва «Истиъана бил-фатиҳати ъала нажаҳил-умур» (Ишлар ўнгидан келиш учун Фотиҳа сурасини ўқиш) китоблари;

Абдулғаний Нобулсийнинг «Рошаҳатул-ақлам шарҳ кифаятул-ғулам» (ҳанафий фиқҳи), Муҳаммад Ками Урдунийнинг «Маҳаамул-фуқаҳаа фий табақотул-ҳанафия» (ҳанафий уламоларнинг таржимаи ҳоллари);

Хонийнинг «Ҳадаиқул-вардия фий ажиллааи нақшбандия» (нақшбандий улуғларнинг таржимаи ҳоллари);

Раббоний олим Муҳаммад ибн Асламнинг «Арбаъинут-Тусия».

«Иршадул-ҳаж ли маа яҳтаж» (ҳаж қилувчилар учун қўлланма).

Islom.uz сайти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАлий розияллоҳу анҳу Абу Ҳанифанинг боболари ва зурриётларига қилган дуолари ҳамда Шаъбийнинг Абу Ҳанифани тўғри йўлга йўналтириши натижасида у давоми...

3906 11:00 / 19.01.2021
Мухбир Ҳозирги пайтдаги янги иқтисодий ва социал жараённи, миллий муносабатлардаги ўзига хос мураккаб ҳолатларни назардан ўтказадиган бўлсак, бу жараёнда диний давоми...

1973 18:00 / 15.04.2024
Саудия Арабистони ўзбекларидан бўлган шайх Мансур Абдулбоқий Бухорий 1971 йил Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида туғилган. Унинг оиласи Андижондан 1927 йили давоми...

2647 13:30 / 19.08.2022
Бу кишининг исмлари Муваффиқуддин Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қуддома ибн Миқдом бўлиб, Солим ибн Умар ибн Хаттоб алАдавий алҚуроший алМақдисий давоми...

4754 22:20 / 27.04.2017