1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Дунё ишлари машғул қилиб қўймасин

11:30 / 02.06.2022 6506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шом диёри муҳаддиси Бадриддин Ҳасаний шогирди Абдукарим Рифоийга бир куни дарсга келмаганда шундай деди: «Дунё сизларни бизни машғул қилиб қўйгани каби машғул этиб қўймасин, акс ҳолда, биз надомат чекканимиз каби надомат қилиб қоласизлар».

Бадриддин Ҳасаний ҳаёти ҳақидаги ишончли хабарларга кўра, 55 йил давомида сафардан ташқари ҳолатларда Дамашқдаги «Дорул ҳадис»дан бирон кун узилиб, дарсдан қолмаган. У зот ҳеч қачон ёнбошлаб ётмасди, агар чарчоқ енгадиган бўлса, бошлари орқасига ёстиқни қўйиб олиб ўтирган ҳолларида бироз дам олардилар. Бундай бўлиши вақтларига жиддий эътиборлари сабабли, таълим олиш ёки таълим бериш ёки бўлмаса Аллоҳнинг зикридан бошқа нарсаларга вақтни сарфлаб қўйишдан қўрқар эдилар.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хайрли ишга бел боғлаб, унга киришиш жасурларнинг йўли, сабр эса мардларнинг сифатидир.

2161 09:56 / 22.01.2019
Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.

3378 09:20 / 20.03.2018
Қўрғошин қалам ёзув чиройли бўлиши учун баъзи ёғочларга ён бериб, ортга қайтади. Сен ҳам гоҳида ортга қайтишдан қўрқма Камситиб сенга зарар берган кимса гоҳида асли яхшилик қилган бўлади.

1554 08:25 / 04.08.2019
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ «Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ барчани ундан қўрқадиган қилиб қўяди», дедилар.

3342 10:35 / 12.02.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021