1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Тоиф ғазоти жангида илк бор палахмон қуролидан фойдаланилди

11:25 / 04.06.2022 3210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий саккизинчи йилнинг шаввол ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотини бошладилар. Тоифликлар шаҳар ичига бир йилга етадиган нарсаларни тўплаб олиб, дарвозаларни маҳкам беркитиб, урушга тайёргарлик кўриб олишган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга яқин жойга келиб тушдилар. Мусулмонлар шаҳарга кира олмадилар. Улар шаҳар қалъасига яқинлашишлари билан тоифликлар девор ортидан туриб, уларга ўқ ёғдира бошлашди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкаргоҳни бошқа жойга кўчирдилар ва шаҳарни қамал қилиш бошланди. Қамал йигирма кундан зиёд давом этди. Қаттиқ жанглар бўлди. Икки томон бир-бирларини камондан ўққа тутди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу урушда биринчи марта манжаниқ (палахмон, катапульта) ишлатдилар. Қамал кучайиб борарди. Бир неча мусулмон камон ўқидан шаҳид ҳам бўлдилар.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Тоифни фатҳ қилишга изн бермади. У зот Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга одамларга ортга қайтиш ҳақида хабар беришни буюрдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулқаъда ойида Тоифдан қайтиб, Жиъронадаги ўлжалар тақсимотидан фориғ бўлганларидан сўнг у ердан умрага ният қилиб Маккага қайтдилар ва умрани адо қилгач, Мадинага жўнадилар.

«Ислом тарихи» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига давоми...

4615 17:10 / 31.05.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу фақат фатҳ ишлари билангина машғул бўлиб бошқа ишларга қўллари тегмай қолгани йўқ. Балки у киши раҳбар сифатида ҳамма ишларни давоми...

1832 11:34 / 14.08.2024
ҳижрий 37, милодий 657 йил Сиффин жанги ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу билан Муовия розияллоҳу анҳу ўртасида бўлди. Бу икки саҳоба орасидаги элчиларнинг давоми...

2604 14:10 / 09.12.2024
Капрал Ҳасан Туркиянинг Игдир вилоятидаги Усмонлилар армиясининг салмоқли пулемётлар жамоаси таркибида бўлган. У вафот этгунига қадар Қуддусни 65 йил қўриқлаган давоми...

2702 09:07 / 16.11.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021