1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ҳақиқий дўстлик Аллоҳнинг ҳадяларидан биридир

17:00 / 04.06.2022 5578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аскар қўмондонига: «Жаноб, дўстим ҳали жанг майдонидан қайтмади. Бориб уни излашим учун рухсат беришингизни сўрайман», деди.

Қўмондон: «Рухсат йўқ, бирор бир жойда ҳалок бўлгани эҳтимоли бор кишини деб, ўз ҳаётингни хавф остига қўйишингни истамайман», деди.

Аскар қўмондонининг рухсат бермаганига қарамай, дўстини излаб кетди. Орадан кўп ўтмай оғайнисининг жасадини кўтариб келди. Ўзи эса оғир тан жароҳати олган ҳолда эди.

Қўмондон: «Мен сенга у ўлган деб айтган эдимку. Қани менга айтчи, унинг жасадини топиш учун шунчалик ўзингни хатарга қўйишинга дўстинг арзийдими?», деб сўради.

Аскар: «Албатта, мен уни топганимда у ҳали тирик эди. Менга у вафоти олдидан шундай деди: «Келишинга ишонган эдим».

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, чинакам дўстлик Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан биридир. Сизни намозга чорлаб, охиратни эслатиб турадиган, хато қилганингизда, индамай турмайдиган, аксинча, хатолардан тийилиб, ўзингизни тузатишингизга сабаб бўладиган, бунинг учун сизни шарманда қилмаслик мақсадида, ўша хато ва айбларингизни ҳаммага эмас, ўзингизга айтиб, насиҳат қиладиган улфатингиз борми? Ундай киши улфат эмас, чин дўст бўлади! Агар шундай дўстингиз бўлса, модомики, тирик экансиз, уни асло қўлдан чиқарманг!

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ қиёматли, чин дўст ҳақида шундай дейдилар:

«Ким сенга намозни қайта-қайта эслатиб, насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир».

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирган маълумот» саҳифасидан

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобирдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим Қулоғим ва кўзимни менга салоҳиятли қилгин. Иккисини менга икки ворис қилгин. Менга давоми...

4986 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий алайҳиссалом.Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг мисолимга кира олмайди,, давоми...

11033 05:00 / 03.03.2017
Уламоларимизнинг таъкидлашларича, давонинг барчаси икки нарсага парҳезга ва соғлиқни сақлашга боғлиқдир. Парҳез бузилса соғлиқ бузилади. Соғлиқ бузилганда уни давоми...

4784 05:00 / 01.03.2017
Бундан бир неча ой муқаддам сайтимизда Даъватнинг 21аср кўринишиrdquo деб номланмиш гўзал бир мақола тайёрланган эди. Ана шу мақола анча муддат ўтган бўлса ҳамки давоми...

4176 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021