1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тасвирда ҳикматлар

Киши исломининг гўзаллиги аломатлари

16:00 / 15.06.2022 6969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон ўзига берилган умр неъмати азиз эканини, ундан унумли фойдаланиш ўзининг муқаддас бурчи эканини, охиратда унинг ҳар бир лаҳзасидан сўралиш борлигини бир зум ҳам унутмаслиги даркор.

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлаётганини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ўзимизни ҳамиша четда тутишимиз керак бўлади. Мусулмон инсондан вақти, кучи, ақли ва зеҳн-заковатини фақат фойдали нарсаларга сарфлаши талаб этилади.

Ушбу ҳадис қисқа бўлса-да, маъноси терандир. Ҳадисга риоя қилган мўмин нафсига таълим-тарбия беради. Разиллик ва иллатлардан сақланади. Дунё ишларида ўзи учун манфаатсиз, фойдасиз сўз ва амалларни тарк этиб, имонини комиллаштиради.

Киши ўзи учун муҳим ва керакли ишлар билан машғул бўлсагина, исломи гўзаллашади. Аксинча, кераксиз нарсалар билан банд бўлса, умри, ризқи ва вақтидан барака кетади. Қолаверса, соғлигига ҳам путур етади. Дарҳақиқат, баъзи инсонлар ўзларига алоқаси йўқ сўзларни гапириб юришлари ёки ўзлари учун муҳим бўлмаган саволларни кўп сўрашларига гувоҳ бўламиз. Бу уларнинг динлари сустлигидан далолат.

Шайх Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ: «Ўзига кераксиз нарсаларни тарк этмаган киши динида заифдир», деган.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: «Уч нарса ақлни чархлайди: олимларнинг мажлислари, солиҳларнинг суҳбатлари ва кераксиз гапларни тарк этиш», дея таъкидлаган.

Манбалар асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий давоми...

12514 17:40 / 20.05.2019
Цивилизациялар энциклопедиясиrdquo муаллифи Вилл Дюрант айтади .Агар биз нуфузли шахсиятларнинг буюклигини унинг одамларга бўлган таъсирига қараб баҳолайдиган давоми...

19755 08:00 / 19.10.2022
Англиялик Каннет Крег айтади .Дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нодир ва мумтоз Пайғамбар бўлган. У зотни такрорлашнинг асло имкони йўқ Қуръон у давоми...

19922 08:00 / 18.10.2022
Америкалик тарихчи Вашингтон Ирвинг ёзади .Муҳаммад алайҳиссалом эришган ҳарбий ютуқлар у зотда ҳеч қандай такаббурлик ва ғурурни пайдо қилмаган эди. У зот давоми...

20721 08:00 / 20.10.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151254 14:35 / 11.08.2021