1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фаластиндаги зайтун дарахти

14:00 / 16.06.2022 3516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаластиндаги ушбу зайтун дарахтининг ёши Фаластин харитасини электрон харитадан ўчирган amazon, google дан ҳам қадимийроқ ҳисобланади. Ҳадисларда зикри келган, кўплаб Пайғамбарларнинг қибласи бўлган, Исро, Меърож мўъжизаларига алоқадор бўлган, биз мусулмонларнинг муқаддас масжидларимиздан бири бўлган, Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийдан бошқа барча масжидларда ўқилган намоздан у ерда ўқилган намознинг савоби 500 баробар кўп бўлган Масжидул Ақсо, шунингдек, сариқ гумбазли Қуббатус саҳро, ушбу масжид жойлашган шаҳар — Қуддус биз мусулмонларникидир!

Маълумотларга қараганда расмдаги зайтун дарахтини Аллоҳ таолонинг фазли билан Иброҳим алайҳиссалом эккан эканлар.

Фаластин ҳақида яна бир тарихий воқеага назар ташлаб ўтсак.

Фаластинни 150 миллион британия фунт олтинига сотиш сўралганда, султон Абдулҳамидхон II шундай жавоб берган экан:

«150 миллион фунт олтин у ёқда турсин, агар сен бутун дунёдаги олтинларни берсанг ҳам, мен бу таклифни асло қабул қилмайман. Мен 30 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Ислом халқига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига хизмат қилдим ва мусулмонларнинг, ота-боболаримнинг, Усмонли султон ва халифаларнинг тарих саҳифалари қорайишига ҳеч қачон сабаб бўлмайман. Шунинг учун мендан сўраётган нарсангни асло амалга оширмайман».

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ аканинг айтганлари Аллоҳ раҳмат қилсин, онам жуда тақводор аёл эдилар. Даврадошлари билан суҳбатлари ҳам илм, ибодат, одамийлик, яхшилик ва хайрсадақа давоми...

1770 11:18 / 11.08.2023
Бу никоҳ тўйи эмас, балки 14 ёшдан ошмаган бола Қуръони Каримни тўлиқ ёд олгани муносабати билан ўтказилаётган .Юриш маросими,. Марокашда Қуръони Каримни тўлиқ давоми...

3463 10:06 / 19.10.2021
Бир йигит онасининг қўшнидан озгина туз сўраётганини кўриб қолди. У онасидан сўради Онажон Нега қўшнидан туз сўраяпсиз Ахир мен кеча туз олиб келган эдимкуОнаси давоми...

3527 15:00 / 21.06.2021
Султон Сулаймон Қонуний айтган эканquotЎлганимдан сўнг қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар. Халқ билсинки, султон дунёдан қўллари бўмбўш ҳолда давоми...

5165 14:32 / 14.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021