1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Чичек» масжиди ҳақида эшитганмисиз?

16:30 / 17.06.2022 2624 pdf Ўқиш режими + -

     Невшеҳирнинг Эсентепе туманидаги «Ташлибал» жомеъ масжиди имоматиби Ахмад Айдамир масжидни ботаника боғига айлантирди.

Анадолу агентлиги хабарига кўра, у 1992 йил шу масжидда ўз фаолиятини бошлаган. 1995 йилда хобби мақсадида ўстирган гулларини имом-хатиб масжидга олиб кела бошлади.

Маҳалла аҳлининг кўмагида вақт ўтиши билан ботаника боғига айлантирилган масжиднинг номи икки йил аввал «Чичек» масжидига ўзгартирилди. Масжидда уч юзта гул тувакда 50 хил гул ва мевали ўсимликлар мавжуд.

Имом Ахмад Айдамир Анадолу агентлигига маълум қилишича, масжид маҳаллий аҳоли ва болалар учун янада жозибадор бўлганидан хурсанд эканини айтиб ўтган.

Айдамир бу асари учун ўтган йили Туркия Диёнат Жамғармаси томонидан берилган «Халқаро яхшилик мукофоти»ни қўлга киритганини изоҳлади. У мукофотни таърифлар экан:

«1995 йилда уйимдан гул олиб кела бошлаганман. Бу масжид жамоатчилигига ёқди, улар ҳам гуллар олиб келишди. Гуллар ва ўсимликлар ёзги курсга келган талабаларнинг эътиборини тортди. Ҳозирда маҳалламиздаги 300 нафар ўқувчи масжидда гул парвариш қилишади. Улар бу ерга гулларга ғамхўрлик қилиш учун келишади. Мақсадимиз масжидни ажиб гуллар билан безатиш, тирик мавжудотни, атроф-муҳитни гўзаллаштиришдир. Болалар ҳеч қачон ўз атроф-муҳитига зарар етказмайди. Ер юзидаги Аллоҳнинг уйлари ҳамма нарсанинг энг яхшисига лойиқдир. Ботаника боғига ўхшаган бу масжидда гуллар орасида намоз ўқиш бахтдир».

Маҳалла аҳолисидан бири Исмоил Эрдоғмуш, масжидга келганларни кираверишда гуллар билан кутиб олишлари ва манзаранинг уларга таъсир қилганини айтиб: «Аллоҳ Аҳмад Хўжадан рози бўлсин. Бу жойларни Аллоҳнинг фазли билан шу шаклга келтирди ва уларга бошқача безак берди. Бу ерда ибодат қилсангиз ўрмонлар орасида намоз ўқиётгандек бўласиз. Биз яшил майдонда вазифамизни бажаряпмиз, бундан жуда хурсандмиз», дейди.

Анқарадан келган ва «Чичек» масжидини зиёрат қилган Файзуллоҳ Окумуш: «Мен масжиддаги гулларнинг гўзаллигини атрофимдагиларга тушунтириш учун суратга олдим. Ҳар бир инсон гул ўстиради, бу билан шуғулланаётганда уларни парвариш қилиш ва сақлаш муҳим. Мен буни шу ерда гувоҳи бўлдим», дея таърифлаган. У ўз сўзи давомида «Аллоҳ сизни асрасин», ибораларни ишлатган.

Масжид имом-хатиби Ахмад Айдамир: «Агар сиз ҳар бир ишни завқ ва муҳаббат билан бажарсангиз, у ҳеч қачон бесамар бўлмайди», дейди.

Бомдод намозидан кейин имом Ахмад Айдамир ҳар бир ўсимликлар билан суҳбатлашиб чиқади. Унинг фикрича, турфа хил гулларнинг пайдо бўлиши масжидга ўзгача қиёфа бахш этади.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ер юзини мўминмусулмон бандалари учун саждагоҳ қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинМасжид қурганларга жаннатдан қасрлар хушхабарини умматларига давоми...

3151 10:51 / 15.05.2020
2024 йил 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида .Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар, мавзусида республика илмийамалий анжуман давоми...

958 17:27 / 06.11.2024
2018 йилнинг 8 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси давоми...

3039 10:39 / 10.10.2018
Марокашлик таниқли футболчи Ҳаким Зиеш 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги шовшувли ўйинидан сўнг ўз бонусидаги 262 минг фунт давоми...

2011 15:26 / 16.12.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021