1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таоло самолётни ортга қайтарди

15:00 / 03.07.2022 7702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж мавсумига отланган жазоирлик 200 нафардан ортиқ бўлажак ҳожилар самолётга чиқиб ўз жойларини эгаллашди, ҳамма жойлашиб бўлгач самолёт Макка шаҳри сари учиб кетди. Фақатгина жазоирлик бир аёл аэропортда бир ўзи йиғлаб ўтирарди. Чунки у чиқиши керaк бўлган самолёт Маккага учиб кетган эди. Аэропорт ходимлари, учувчилар ва бошқа мутасаддилар онахонни эсдан чиқарди, аммо Аллоҳ таоло у аёлни унутмади. Аёл йиғлаган ҳолда Аллоҳга нола қилди. Аллоҳ таоло ожизанинг илтижоларини эшитиб, дуосини ижобат этди. Йўлнинг ўртасига етган самолёт учувчиси қандайдир шовқинни эшитди. Ўзича самолётда бирор носозлик юз берди деб ўйлади ва самолётни ортга қайтаришга, Жазоир аэропортига қўндиришга мажбур бўлди. Самолёт аэропортга қўндирилгач, ундаги бача йўловчилар туширилди, аэропорт хавфсизлик хизмат ходимлари йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилдилар. Самолётдан қолиб кетган воқеамиз қаҳрамони ўзлари учмоқчи бўлган самолёт қайтиб келганини, бирга ҳамсафар бўлиши керак бўлган йўловчилар кўз олдиларида турганини кўрганда қандай аҳволга тушди экан.

Муҳандислар самолётни техник кўрикдан ўтказиб, шовқин қаердан келганини аниқлашга уриндилар. Носозликни аниқлашга қаратилган барча уринишлар бесамар кетди, ҳеч қандай муаммо кузатилмади. Хўш, у ҳолда учувчининг қулоғига эшитилган овоз ниманинг овози экан?! Албатта, бу онахоннинг қалбидан чиққан нолалари, Аллоҳга қилган илтижоларининг самарасидир. Ҳа, Аллоҳ таоло бир ожиза бандасининг дуосини ижобат қилиб, у чиқиши керак бўлган самолётни йўлнинг ўртасидан ортга қайтарган эди. Аллоҳ таоло ожиза бандасининг кўз ёшларини ижобат қилиб 200 дан ортиқ йўловчи олиб кетаётган самолётни онахоннинг олдига олиб келиб қўйган эди. Аэропортнинг муҳандислари, хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқалар онахоннинг иймонига, таваккулига, мақомига ҳамда дуосининг тез ижобат бўлганинга лол қолдилар. Дарҳақиқат, ҳажга кетаётган онахоннинг кўзидан томган ёши қандай томчи эканки, Роббул оламийн бу томчини қабул этди. Онахоннинг қалбидаги иймон қандай мустаҳкам иймон экан?! Онахоннинг Аллоҳнинг даргоҳига кўтарган кафтлари қандай кафт экан?!

Хулоса шуки, бутун олам сиздан юз ўгирса ҳам, эшигини беркитиб олса ҳам, сиздан юз ўгирмайдиган, эшигини ҳеч қачон беркитмайдиган Аллоҳ таоло бор. Дуо ҳалиям ўз кучида турибди. Аллоҳ таоло ҳамиша дуо қилувчи бандасининг дуосини, илтижосини қабул қилаверади. Шундай экан, сўрасак ёмон кўрадиган бандалардан эмас, балки сўрамасак ғазаб қиладиган, сўрасак рози бўладиган Роббимиздан сўрайлик! Аллоҳ таоло барчамизни ихлос билан дуо қиладиган бандалардан айласин.

 

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Яҳё Юнус тайёрлади

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар сафар нимадир егинг, кийгинг келса, сотиб олаверасанмиСабрни қачон ўрганасанАллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон давоми...

3434 13:30 / 22.07.2021
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир давоми...

3284 09:00 / 18.12.2022
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан .Қиёмат қачон қоим бўлади, деб сўради. У зотнинг давоми...

3734 16:20 / 26.08.2024
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

2450 15:30 / 30.12.2019