1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Истиғфорга шошилайлик!

19:00 / 05.07.2022 3251 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исиғфор арабча сўз бўлиб, она тилимизга таржима қилганда "Aллоҳдан гуноҳларни кечиришини сўраш" деган маънони билдиради. Aстағфируллоҳ дегани "Aллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман" деганидир. Истиғфор айтаман деганимизда "Aллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман" деб айтаётган бўламиз.

Қилган ҳар бир гуноҳим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Тарк этган ҳар бир фарзим учун учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Инсонларга қилган ҳар бир зулмим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Қолдирган ҳар бир солиҳ амалим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Золимлар билан бўлган ҳар бир шерикчилигим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Кейинга сурган ҳар бир яхшилигим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Омонатдорни алдаб қилган ҳар бир ишим учун учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Ҳар бир хилоф қилган ваъдам учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Ҳар бир риоя қилмаган аҳдим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Ҳар бир хорлаган инсоним учун учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Сўралганда айтмай яширган илмим учун учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Ҳар бир зое қилган вақтим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Ота-онамга айтган ҳар бир қўпол сўзим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман! 

Фарзандларим тарбиясидаги ҳар бир эътиборсизлигим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Ҳар сафар гуноҳ ишни кўрганда, гуноҳ сўзни эшитганда қўлим ёки тилим билан қайтара олмаганим учун Буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

Эй Роббим! Эй Ғофир! Эй Ғофуур! Эй Ғаффор! Ҳар бир вафот этган ва яшаб турган мусулмон бандангнинг гуноҳларини кечиргин!

Барчамизни насуҳ тавба, чин истиғфор билан ризқлантиргин! 

Омин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўққизинчи амалАллоҳ таолони чиндан яхши кўрадиганлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг пурмаъно, ҳикматли гапларидан истифода олиш. Уларнинг олдиларида гапириш давоми...

3056 18:00 / 03.02.2021
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Тавротда Муҳаммад ва Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳимо васалламларнинг сифатлари, давоми...

2303 10:44 / 27.02.2025
. , . , . . Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Гаплашиб ўтирган эдик, Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб давоми...

4455 16:14 / 23.09.2024
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

2690 11:03 / 11.01.2024