1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳамма нарса қадам-бақадам

14:00 / 09.07.2022 2748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йўлларни қадам-бақадам босиб ўтилади. Дарахтлар ҳам миллиметр, миллиметрлаб ўсади. Тома-тома кўллар пайдо бўлади. Бирданига келган сув эса сел бўлиб, офатга айланади.
Инсон ҳам кўзимиз илғолмайдиган ўлчовлар билан униб-ўсиб, камолотга етади. Дунёда ҳеч бир нарса бирданига катта бўлиб қолмайди. 
Ҳамма нарсани Аллоҳ йўқдан бор қилиб, аста секин униб-ўсиши У Зотнинг ер юзига ўрнатган қонунларидандир. Табиат ҳам, инсон ҳам ана шундай. Аста секинлик билан илдиз отмай, бир кунда ўсиб қолган дарахт қулаши муқаррар. 
Биз мўминлар инсон сифатида яшаш тарзимиз ҳам шу қонунларга боғлиқдир. Ҳеч ким бир кунда камолга эриша олмайди. Иймон ҳам, куфр ҳам аста секин буюклашади. 
Кўзимиз кўраётган нарсалар, қулоғимиз эшитаёган сўзлар, тилимиз сўзлаётган гаплар бамисоли томчи. У тома-тома  ё иймонимизни, ё куфримизни буюклашишига хисса қўшади. 
Намоз раъкатлар сони билан, рўза кунлар сони билан, ҳаж тавофлар сони билан мукаммал бўлади. Саноғида камчилик бўлса, бу амаллар адо қилинган ҳисобланмайди. 
Йўл ҳам қадам-бақадам кесиб ўтилади. Босилган ҳар бир қадам йўлнинг бир парчаси ҳисобланади. Яхши ва ёмон амал ҳам ҳудди шундай. Амалларимизнинг йиғиндиси иймон ёки куфр йўлимизни тамомлайди. Яхши ва ёмон амалнинг кичкинаси, аҳамиятсизи бўлмайди. Биргина сўз билан абадий жаннатий ёки абадий жаҳаннамий бўлишимиз мумкин. Шунинг учун қулоғимизга кирган бир сўзга, тилимиздан чиққан бир сўзга бефарқ бўлмаслигимиз, аҳамиятсиз қолмаслигимиз лозим.  Ҳарфлардан сўзлар, сўзлардан жумлалар қурилгани каби, ҳаётимиз ҳам кечаги намозимиз, бугунги зикримиз, эртанги солиҳ амалларимиздан ташкил топиб, бизнинг ҳаёт йўлимизни акс эттиради, охират йўлчилигимизни тамомлайди. Ҳамма нарса қадам-бақадам...

Шайх Нуриддин Ҳилмий Йилдиз

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг биз бандаларига ато қилган улкан неъматларидан бири вақтдир. Вақт кетса қайтиб келмайдиган неъматдир. Ҳикматларда шундай дейилган Вақт қилич давоми...

2812 09:39 / 13.10.2021
Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар .Аллоҳим, Сен давоми...

2342 11:00 / 26.06.2022
Titan Титанndash ушбу инсонлар томонидан ихтиро қилинган янги ва юқори технологияли сув ости кемаси батискаф 3000 метр чуқурликда кучли босимга дош беролмай портлаб давоми...

2641 09:00 / 03.08.2023
. , . , . . Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Гаплашиб ўтирган эдик, Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб давоми...

4457 16:14 / 23.09.2024