1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Байтуллоҳни соғиндингми ёки Аллоҳнинг розилигини истаяпсанми?

11:01 / 21.07.2022 3987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Наср Таммор роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади:

«Бир киши (нафл) ҳажга кетаётиб Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ билан видолашгани келди ва сўради:

- Мен ҳажга боряпман. Бирор нарса тавсия қиласизми?

Бишр роҳимаҳуллоҳ сўради:

- Қанча нафақа тайёрлагансан?

- Икки минг дирҳам!

- Ҳаждан нимани мақсад қилдинг? Байтуллоҳни соғиндингми ёки Аллоҳнинг розилигини истаяпсанми?

-Албатта Аллоҳнинг розилигини!

- Агар уйингда ўтирган ҳолингда икки минг дирҳамингни садақа қилиб Аллоҳнинг розилигини топиш йўлини айтсам қиласанми?

- Ҳа, албатта!

Бишр деди:

- Бор, уни ўн кишига бер. Қарздор сенинг пулинг туфайли қарзини тўласин. Фақир оғирини енгил қилсин. Фарзанди кўп фақир инсон фарзандларига ишлатсин. Етимларни боқаётган киши етимларни хурсанд қилсин. Агар юрагинг бардош берса пулни ҳаммасини бир кишига бер. Чунки мусулмоннинг қалбига хурсандлик киритишинг, мазлумларга ёрдам беришинг, зарар кўрганларнинг зарарини кўтаришинг, заифларга ёрдам беришинг фарз ҳаждан кейинги юзта ҳаждан яхшироқдир. Энди тур, мен айтганимдек қил. Йўқса ичингдаги гапни яширмасдан айт менга!

У киши деди:

- Эй Абу Наср! Сафарга чиқиш қалбимни эгаллаган!

Бишр роҳимаҳуллоҳ табассум қилиб унга деди:

- Агар мол тижоратнинг ва шубҳаларнинг кирлигидан йиғилган бўлса нафс ўз соҳибини истаган куйига сола олади. Солиҳ амаллари билан у риё қилади. Аллоҳ таоло эса фақатгина покиза амалларни қабул қилишини айтиб қасам ичган!

Демак, бир марта фарз бўлган ҳажни адо қилган киши учун юқоридаги каби яхшиликларни қилиши юзта нафл ҳаждан савоблироқдир!

Абдулқодир Полвоновнинг телеграм саҳифасидан олинди

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Иброҳимнинг .Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин,, деганини эсла,, давоми...

9030 16:54 / 29.08.2017
Аллоҳга беҳисоб шукрки, бу йилги ҳаж ибодати юртимиз зиёратчилари учун жудаям файзли бўлди. Гарчи, ўзимиз бормаган бўлсакда, устозлар, қадрдонлар ва яқинларимиз давоми...

4367 15:30 / 14.07.2022
Эй иймон келтирганлар Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва давоми...

14069 06:00 / 14.06.2024
Матоф, яъни тавоф ерида 1 метр 10 см баландликда Каъбанинг жанубий рукнига, яъни томонига маҳкамлаб қўйилган тошдир. У тошнинг узунлиги 25 см, эни 17 см. У Каъбанинг давоми...

3175 16:39 / 10.06.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021