1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Энг афзал зикр

04:00 / 14.08.2022 4813 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бир банда ихлос билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, бунга (унинг айтган сўзига) токи Аршга етиб боргунча осмон эшиклари очилур, модомики гуноҳи кабиралардан четланилган бўлса», дедилар».

Бундан зокир зикрнинг фойдасидан баҳраманд бўлиши учун гуноҳи кабираларни қилмаган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Ана шунда унинг зикри Аршгача етиб боради ва дуолари ҳам қабул бўлади.

Бу ҳадиси шарифда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли қанчалар улуғ экани баён қилинмоқда.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси Аллоҳдан ўзга барча нарсадан илоҳлик – ибодатга сазоворликни манфий қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси илоҳлик, яъни ибодатга сазоворликни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига исбот қилади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» тавҳид калимаси, калимаи тоййиба ва ихлос калимаси ҳам дейилади.

Уламолар «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қисқача қилиб «таҳлил» деб атайдилар. Китобларда «Таҳлил айтди» деган ибора келса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтди, деб англаш лозим.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси барча пайғамбарларга юборилган динларнинг хулосасидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтмагунча уни айтишга қодир бўлган кишининг иймони дуруст бўлмайди.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларини тасдиқлаган одам мусулмон бўлади.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» азон ва иқоманинг жузи, яъни бир қисмидир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» энг афзал зикрдир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни ҳар замон ва ҳар жойда айтиб туриш мустаҳабдир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

2386 09:19 / 29.03.2025
. Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни аёлларни такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни давоми...

1339 05:18 / 25.10.2025
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсаму, менга салавот айтмаса, ана шу киши бахилдир,, давоми...

2689 17:41 / 15.11.2023
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар . давоми...

7751 09:00 / 19.05.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021