1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Роббимиз биздан беҳожат бўлсада, бизни ташлаб қўймайди

09:00 / 21.03.2023 2861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Мадорижус соликин» номли китобида шундай келтиради:

«Йўлдан кетаётганимда бир ҳовлининг эшиги очилди. Ундан бир ёш болакай чиқди. У йиғлар ва ёрдам сўрар эди. Уйнинг ичидан онаси уни қувиб солаётган эди. Она боласини кўчага ҳайдаб чиқариб эшик ичкаридан ёпиб олди.

Бола сал нарироққа борди ва ўйланиб турди. Уйидан бошқа борадиган жойи йўқлигини англаб хафа бўлган ва синган ҳолда уйига қайтиб келди. Аммо уйнинг эшиги ёпиқ эди. Остонада йиғлаб ўтириб ухлаб қолди. Онаси уйдан чиқди. Уни бу ҳолатда кўриб ўзини тутиб тура олмади. Дарров уни қучоғига олиб йиғлади, ўпди ва деди:

- Эй болам! Қаерга ҳам борар эдинг? Мендан бошқа ким сенга жой беради? Сенга, менга қарши борма демаганмидим?! Менга хилоф қилиб мендаги раҳмат, шафқат ва сенга яхшилик исташимни тарк қилишга мени мажбур қилмагинда ахир! Аёл шундай деб боласини олиб уйга кириб кетди».

Аллоҳ ҳар қандай мисолдан олий. Бизнинг ҳолимиз Аллоҳга нисбатан худди мана шу боланинг аҳволига ўхшайди. Борадиган бошқа эшигимиз йўқ. Агар У эшигини беркитса, бу кенг дунё кўзимизга тор бўлиб қолади. Бошқа борадиган жойимиз йўқ.

Юқоридаги она боласининг ўзи сабаб уни уйдан кўчага чиқариб ташлади. У қайтгач яна уйига олиб кирди, ўпди, қучоқлади.

Роббимиз чексиз раҳмат соҳибидир. Уни ҳеч ким ҳеч нарсага мажбурлай олмайди. Аллоҳ гоҳида каттароқ мусибатдан сақлаш учун кичик мусибатга бизни дучор қилади.

Хизр алайҳиссалом кемани тешиб қўймаганида фақирларнинг ризқ манбаи бўлмиш у кема мусодара бўлиб кетар эди.

Аллоҳ таоло сиз соф ва покиза охиратга етишингиз учун бу дунёни бироз лойқалатади. Хизр алайҳиссалом ҳалиги ёш болани қатл қилмаганида унинг ота-онасининг дини ва ақидаси қолмаган бўлар эди. Диндан бошқа нарсадаги мусибат енгил мусибатдир.

Аллоҳ таоло беморлик билан ҳам раҳм қилаверади. Уни гуноҳларимизга каффорот қилади. Ўзидан кетиб қолган, ҳатто Аллоҳга журъат қиладиган нафсларни ўзига келтириб қўяди. Беморлик туфайли улар ўзига келиб Аллоҳга қайтишади.

Аллоҳ таоло эшигини ёпмайди. Бандаси қачон Унга қайтса Унинг эшиклари катта очиқ туради. Кечасими, кундузими фарқи йўқ.

Роббимиз биздан беҳожат бўлсада, бизни ташлаб қўймайди. Биз Унга муҳтож бўлсакда, афсус Ундан узоқлашиб бораверамиз.

У биздан қанчалар бой бўлмасин, бизларни неъматлари ила сийлаб яхши кўриб бораверади. Бизлар қанчалар фақир бўлмайлик, Унга осий бўлиб ўзимизни олиб қочаверамиз.

У биздан қудратли бўлсада, бизга юмшоқ бўлишда давом этади. Биз ниҳоятда ожиз бўлсакда, Унга журъат қилаверамиз.

Субҳаналлоҳ!

У бизга Ўзига муносиб муомалани қилади. Агар У бизга муносиб муомала қилганида ҳолимизга вой бўлар эди!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни .ўсмирлар, дейилади. .Ўсмирлик, бу ғарбга оид термин бўлиб ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. давоми...

6208 15:00 / 31.10.2021
Нафс ва шайтон инсоннинг энг катта душманидир. Бироқ буни кўпинча унутиб қўямиз. Нафсга ютқазиш уни фақат яхшиликка буюради деб ўйлаш, унинг барча қутқу ва давоми...

2849 16:02 / 29.07.2024
Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганликларидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни давоми...

2145 11:30 / 14.03.2022
Қуръон бу дунё ҳаётини кишиларнинг .имтиҳон жойи, деб таърифлайди. Бу дунё ҳаёти охират саодатига эришиш учун воситадир. Ҳаётнинг барча соҳаси, оилавий шароит, давоми...

6126 15:02 / 03.11.2018