1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мурувват инсонни қанчалар гўзаллаштиради

11:00 / 21.03.2023 2265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ал-бидоя ван-ниҳая» номли китобида келтиради:

«Халифалик Аббосийларга ўтгач, Умавийлардан кўпчилик яширинди. Яширинганлар ичида Иброҳим ибн Сулаймон ҳам бор эди. У токи Абул Аббос Саффоҳ унга омонлик бергунича яшириниб юрди. Абул Аббос Саффоҳ уни илми ва одоби учун ўзига яқин олди. Бир куни Саффоҳ ундан сўради:

- Эй Иброҳим! Сен биздан бир қанча вақт яшириниб юрдинг. Ўша пайтлар содир бўлган энг қизиқ воқеани айтиб бер!

Иброҳим деди:

- Мен яшириниш учун кишилар танимайдиган суратда Куфага йўл олдим. Йўлда бир чиройли кишига йўлиқдим. У отга миниб олган, атрофида одамлар кўп эди. У менинг тортиниб турганимни кўриб сўради:

- Бизга бирор юмушинг борми?

Мен дедим:

- Мен бир мусофирман. Ўлимдан қочиб юрибман!

У деди:

- Ундай бўлса менинг уйимга кир!

У мени яхшилаб зиёфат қилди. Унинг уйида узоқ вақт қолиб кетдим. У бирор марта менинг кимлигимни сўрамади. Аммо ҳар эрталаб уйдан чиқиб кетар, кечқурун қидирган нарсасини топа олмаган кишидек хафа бўлиб қайтиб келар эди. Бир куни мен ундан сўрадим:

- Сенга нима бўлди? Бирор нарса қидираяпсанми?

У деди:

- Ҳа! Иброҳим ибн Сулаймонни қидираяпман. У менинг отамни ўлдирган. Эшитишимча, у яшириниб юрган эмиш!

Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Мени унинг уйига ажалим етаклаб келган экан.

Мен ундан сўрадим:

- Отангнинг қотилини топиб берайми?

У сўради:

- Уни танийсанми?

Мен дедим:

- Ҳа! Иброҳим ибн Сулаймон менман!

Унинг ранги ўзгариб кўзлари қизариб кетди. Бироз вақт жим қолди. Сўнгра менга деди:

- Отам қиёматда Одил Ҳукмдор олдида сен билан учрашади. Мен эса ўзимга ишонмайман, сени бир нарса қилиб қўйишим мумкин. Мен меҳмонимни ўлдиришни истамайман!

У шундай деб ўрнидан турди. Сандиқни очиб ичидан бир ҳамён чиқарди. Уни менга бериб деди:

- Бу пулларни ол. Бу пуллар билан бошқа бирор жойда яширин. Кишилар сени қидириб юришибди!

Эй мўъминлар амири! У мен кўрган энг сахий инсон эди».

Кишиларни ахлоқ зийнатласа қандай гўзал бўлиб кетишади!

Мурувват инсонни қанчалар гўзаллаштиради!

Интиқом олишга қодир бўлиб турган кишини авф қанчалар юксакларга кўтаради!

Ростгўйликнинг кўриниши ҳалокат бўлсада аслида нажотдир!

Яхшиликни қаранг! Ўз соҳибини боғлаб оляпти. У яхшилик қилган кишиси олдида ўзини қулдек тутяпти!

Машаққат пайтида кимлардир самоларга кўтарилади, яна кимлардир ерга кириб кетади!

Подшоҳлар ҳузурида айтиб бериладиган гўзал сийратлар қанчалар ажойиб!

Бунақанги хабарларни ўқиб ҳали бу сайёрада яшаса бўлади дейсиз!

Нурдан бўлган ҳарфлар билан ёзилган тарих нақадар ажойиб!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга икки ҳадис айтдилар. Бирини кўрдим. Иккинчисига интизор бўлиб турибман. У давоми...

3777 05:00 / 03.03.2017
Улуғ аллома, шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг шогирларидан бири ҳадис матнини ўқий бошлади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар .Киши давоми...

3102 19:39 / 01.12.2022
Қуръонга назар солишАллоҳнинг Китобига доимий назар солишданда фойдали бўлган ақл ва руҳга озуқа бўладиган, жисмни муҳофаза қиладиган ва саодатга кафил бўлувчи давоми...

4971 14:41 / 12.04.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ароқ ичган кишини олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришни буюрдилар. давоми...

2403 13:00 / 15.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151254 14:35 / 11.08.2021