1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ёлғончи, фирибгар ва ўғри йўловчи

14:00 / 19.08.2022 4555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, араб чавандози саҳрода от устида борар эди. Йўлда ташналикдан қийналаётган бир кишини кўриб қолди. Бояги одам чавандоздан сув сўради. Чавандоз унга сув берди. Сувни ичиб бўлгач, бироз сукут қилиб турди. Чавандоз йўловчининг отга миниш истаги борлигини, аммо буни айтишдан уялаётганини сезди.

Унга қараб: «Отимга минасизми, сизни манзилингизга олиб бориб қўяман», деди.

Йўловчи: «Сиз чиндан ҳам олийжаноб инсон экансиз, раҳмат сизга, уловингизга минишни хоҳлаб турган эдим, аммо уялганимдан айта олмаёгандим», деди.

Чавандоз табассум қилди ва йўловчини отга миндиришга уринди, аммо йўловчи отга мина олмади.

Йўловчи: «Мен чавандоз эмасман, оддий деҳқонман, отга минишга одатланмаганман», деди.

Чавандоз йўловчини отга минишга қарашиб юбориш учун уловидан тушишга мажбур бўлди. Йўловчини энди отга миндирган эдики, у отни бир урди-да, тажрибали чавандозга ўхшаб уловни чоптириб қочиб кетди. Чавандозимиз фирибгарлик ва ўғриликка дуч келганини англади. Ўғрининг ортидан баланд овозда қичқириб: «Қулоқ сол, ҳой сен, қулоқ сол», деди. Ўғри чавандознинг нидосини эшитиб, узоқдан: «Нима дейсан», деди.

Чавандоз: «Менинг бу қилган ишимни ҳеч кимга айтма, илтимос», деди.

Ўғри йўловчи: «Ўлаётганингда ёмон ном қолдиришдан қўрқяпсанми?», деб сўради.

Шунда чавандоз: «Йўқ, мен одамлар орасида яхшилик қилиш фазилати йўқолиб қолишидан қўрқяпман», деб вазиятни тушунтирди.

Хулоса

Ҳозир ушбу ҳикояда ташна йўловчи томонидан бир неча гуноҳлар содир этилди. Аввало, у чавандозни алдаб отга мина олмайман, оддий деҳқонман деяпти. Кейингиси ўғрилик жиноятини содир этяпти. Яхшиликка муносиб жавоб қайтариш ўрнига нонкўрлик қилди. Борди-ю бу воқеа одамлар орасида тарқалиб кетса, инсонлар орасида бир-бирига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиб, ўзаро яхшилик қилиш фазилати йўқолиб боришига сабаб бўлади.

Ёлғончи ўзига фойда етишини кўзлаб, одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради.

Одатда одамлар ёлғонга унчалик эътибор бермайдилар. Ёлғон фақат ёлғончининг ўзигагина маънавий зарар келтиради, деб ўйлайдилар. Аслини олганда эса ёлғон йўлида учраган ҳар қандай нарсага олов пуркаб, куйдириб-ёндириб, янчиб ўтувчи аждаҳо каби ҳамма нарсага зарар етказади. Ҳатто ҳаётнинг барча соҳаларида бирин-кетин фалокатларга олиб келиши ҳам мумкин.

Шу сабабли Исломда бошқалар учун арзимас нарса ҳисобланган ёлғонга жиддий эътибор берилади, унга қарши курашилади.

Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат қилади:

وَقَالَ رَجُلٌ مُّؤْمِنٌ مِّنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَكْتُمُ إِيمَانَهُ أَتَقْتُلُونَ رَجُلًا أَن يَقُولَ رَبِّيَ اللَّهُ وَقَدْ جَاءكُم بِالْبَيِّنَاتِ مِن رَّبِّكُمْ وَإِن يَكُ كَاذِبًا فَعَلَيْهِ كَذِبُهُ وَإِن يَكُ صَادِقًا يُصِبْكُم بَعْضُ الَّذِي يَعِدُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ مُسْرِفٌ كَذَّابٌ
 

«Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган, каззоб шахсни ҳидоят қилмас» ( 28-оят).

Ушбу ояти каримада каззоб шахс ҳаддидан ошган киши бўлиши таъкидланмоқда. Бундан ёлғончи одам гап-сўзида ҳаддидан ошиши келиб чиқади. Энг даҳшатлиси, ёлғончини Аллоҳ таоло ҳидоят қилмас экан.

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғон гапиришдан ва ёлғончиларнинг макрига дучор бўлишдан асраб, жамиятимизни бу каби иллатлардан покласин.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тараққий этиб боряпти. Бир томондан давоми...

5748 22:12 / 23.11.2017
Онам доим .Дадаларингиз ишдан уйга қайтганида юзига кулиб, табассум билан боқинглар. Чунки ташқари ҳаётнинг ҳолати оталарни синдирадиган даражада аянчли...,, давоми...

3445 19:00 / 02.09.2021
Ислом инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралар ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартаба давоми...

8048 17:57 / 10.07.2017
Машҳур компаниянинг иш юритувчи раҳбарлари бири шундай деган.Велосипед иқтисодни астасекин ўлдирувчи нарсадир, чунки велосипед ҳайдовчиси машина сотиб олмайди, давоми...

2977 10:53 / 21.12.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021