1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бахиллик ва бахиллар ҳақида гап кўп

11:00 / 22.08.2022 5913 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диана Ди Прима ўзининг «Хитой афсоналари» номли китобида келтиради:

«Қадим замонда бир ўтинчи бор эди. Унинг ҳаётда энг яхши кўрган нарсаси пул эди. У ўрмондан ўтин йиғиб келиб сотар, унинг пулини сандиққа жойлар эди. Сандиқ фақатгина пул солиниш учун очилар эди. Ундан ҳеч қачон пул олинмас эди.

Бир куни ўтин териб юрганида унга йўлбарс ҳужум қилди. Ундан қочишга уринди. Аммо қоқилиб тушди. Унга йўлбарс етиб олди ва кийимидан судраб кета бошлади. Ўтинчининг ўғли отасини йўлбарс олиб кетаётганини кўргач пичоқ олиб йўлбарс ортидан югурди. Йўлбарснинг юки оғир бўлганлиги сабаб ўтинчининг ўғли унга етиб олди. Йўлбарсга пичоқ урмоқчи бўлганида отаси деди:

- Йўлбарснинг терисини расво қилма. Унинг терисини тешмасдан, йиртмасдан ўлдир. Унинг териси бозорда қиммат туради!

Отасининг гапини эшитган ўғил нима қилишини билмай туриб қолди. Унгача йўлбарс отасини ўрмонга олиб кириб кетди ва уни парчалаб ташлади».

Бахиллик ва бахиллар ҳақида гап кўп.

Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди:

«Кишининг сарфлайдиган нарсасини исроф деб, қўлида қолдирадиган нарсасини эса шараф деб эътиқод қилиши бахилликдир!».

«Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса уларнинг ризқини бахилларнинг қўлида қилиб қўяди!».

Муҳаммад ибн Мункадир.

«Агар бахиллик кийим бўлса уни киймас эдим. Агар у йўл бўлса ундан юрмас эдим!».

Умму Банин.

«Аҳмад ибн Ҳанбал ва Яҳё ибн Маъин билан бирга ўтирган эдим. Улар атрофида жуда кўп инсонлар бор эди. Улар солиҳ инсонлар бахил бўлмаслиги ҳақида ижмо қилишди!».

Ҳубайш Сақафий

«Сахий инсон гарчи фожир бўлсада, кишилар уни яхши кўришади. Бахил инсон гарчи яхши инсон бўлсада, уни кишилар ёмон кўришади».

Яҳё ибн Муоз.

«Қўрқоқлик ва бахиллик ака-укадир!».

Ибнул Қоййим.

«Бахил инсон ўзи учун қаттиқлик қилиб молни бошқаларга жамлайди!».

Жак Бергер

«Мутакаббир билан бахил қанчалар яхши инсон бўлишмасин, эътибор беришга арзишмайди!».

Конфуций

«Бахил шунақа кишики, у бутун умр ҳаётнинг таъмини тотмасдан яшайди!».

Пушкин.

«Бахил ўликнинг кафанига ўхшайди. Унинг чўнтаги йўқ!».

Анис Мансур

«Бахил молиникидир. Мол бахилники эмас!».

Чехов.

«Кишининг бой ҳолда ўлиш учун фақир бўлиб яшаши жинниликнинг энг юқори чўққисидир!»

Хабиаримана

«Бахиллик, қўрқоқлик ва очкўзлик турли ғаризалардир. Уларни Аллоҳга ҳақида ёмон гумон қилиш жамлайди!»

Аққод.

«Бахил фақирлигига савоб олмайдиган фақирдир!»

Ибнул Қоййим.

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4790. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло қиёмат куни.Менинг жалолим учун бирбирларини яхши кўрганлар қани давоми...

5922 13:00 / 31.10.2021
Одамларга ҳар қанча ишонсангиз ҳам, сирларингизни ўзингизда қолдиринг. Йиқилганингизда ўрнингиздан турғизиш учун узатилган қўл учрашиб қолганда сўрашиш учун давоми...

2703 11:10 / 27.02.2024
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида, Мизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Таҳзибул камол, номли китобида келтиришади.Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний давоми...

2440 11:12 / 04.01.2024
Таътилга берилган муддат ниҳоясига етиб, юртига қайтиш учун бир йигит самолётга чиқди. Йигитнинг ёнида содда, кекса бир онахон ўтирарди. Самолёт манзил сари давоми...

3867 17:00 / 01.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021