Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Гуноҳ ва маъсият қилишда давом этаркансан, у билан бирга Қуръон кетиб қолади, тунги намоз — таҳажжуд кетади, Аллоҳдан қўрқув, ундан кейин зикр-тасбеҳлар эргашиб тарк этади. Ундан сўнг хотиржамлик кетади, намозга дангасалик бошланади ва уни тарк қилишгача боради.
Энди бу ишлар содир бўлгач, сен ғам-ташвишлар кўплиги, паришонхотирлик, ҳолатнинг қийинлашиши, вақтда ва мол-мулкда бараканинг камайиб кетиши ҳақида сўраб ўтирма. Билиб қўй, буларнинг бари маъсият ва гуноҳларнинг касридандир.
Доктор Ҳусайн Фифий
Уч нарса пайғамбарлар ахлоқидандирndash Ифторликни шошилтириш.ndash Саҳарликни кечиктириш.ndash Намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш.Табароний ривояти.
4170 19:03 / 17.06.2017
Қуръон ўқиганингда кўзларингга қараш савобини тортиқ қиласан, қулоғингга эшитиш савобини тортиқ қиласан, тилингга эса нутқ савобини тортиқ қиласан.Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори айла
3398 06:00 / 15.09.2018
Дуо ижобат бўладиган вақтларndash Саждалардаndash Туннинг охиридаndash Фарз намозига азон айтилганидаndash Ёмғир ёғаётгандаndash Жума кунидаги бир пайтда яъни, икки хутба
давоми...
4573 06:05 / 30.09.2018
Аллоҳим, менга рўза тутишда, рўзанинг кечаларида ибодатда қоим бўлишда, кўзни сақлашда ва тилни сақлашда Ўзинг ёрдам бергин.
3280 06:06 / 30.05.2017