1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бу Аллоҳ таолонинг санъатидир!

14:00 / 10.09.2022 4260 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон мияси ҳақида

Инсон миясининг сатҳини кўриб турибсиз. Олимлар мияни "Борлиқдаги кашф этилган нарсаларнинг мураккаброғи" деб сифатлайдилар. 

Миямиз асосан сувдан иборат. Миямизда оз миқдорда гўшт ва тўқима мавжуд. Қолган 80 фоизи сувдан иборатдир.

Миямизда тахминан 100 миллиард асаб ҳужайралари бор. 

Туш кўраётганимизда, хаёл сураётганимизда, кулаётганимизда, ўйлаётганимизда, бирор нарсани кўраётганимизда, ҳаракат қилаётганимизда миямизда кимёвий ва электрик сигналлар содир бўлиб, улар асаб ҳужайралари орасида катта тезлик билан тарқалади. 

Асаб импулслари шунчалик тезки, ташқи таъсирлардан келадиган сигналлар мияга соатига ўртача 402 километр тезликда келади.

Миямиздаги бундай фаоллик тўхтовсиз давом этади. 

Миямизда сониясига миллионлаб сигналлар тарқалади. Ушбу сигналларнинг миқдори дунёдаги барча уяли телефонлар миқдоридан кўпдир. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ

“Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир” (Намл сураси, 88-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонавий тиббиётнинг илмий хулосасига кўра, мисвокнинг қуйидаги фойдалари бугунга келиб аниқланди1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишлар емирилишининг давоми...

2521 11:02 / 29.11.2023
Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган. Квазар ndash галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин давоми...

2862 12:23 / 20.12.2023
Расмда чақалоқни эмизиш ҳолати акс этган. Бола кашалот онасини шу йўл билан эмади. Савол туғилади .Қандай қилиб сут сувга аралашиб, сингиб кетмайди, Бу саволга давоми...

2994 10:40 / 25.06.2022
Юнон фалсафасига раддияПокистон бош муфтийси, юқорида тилга олинган юзлаб китобларнинг сермаҳсул муаллифи муфтий Муҳаммад Шофий Деобанди, бу оятларга яна бир давоми...

2896 14:00 / 03.06.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021