1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу қандай улуғ фазлу марҳамат

14:00 / 07.03.2023 2123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат:

1. Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.
2. Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.
3. Касал кўргани борган вақтингда.
4. Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.
5. Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.
6. Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.
7. Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.
8. Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.

Ислом шундай неъматки, уни Иброҳим алайҳиссалом отасига, Нуҳ алайҳиссалом ўғлига, Муҳаммад алайҳиссалом амакиларига насиб этишини орзулаганлар. Лекин Аллоҳ таоло бу неъматни уларга насиб этмади, раво кўрмади. Бизга эса ушбу неъматни сўровимиз ва орзуимизсиз ҳам ато этди, неъматлантирди... Бу қандай улуғ фазлу марҳамат эканини ҳис этяпмизми!? Бу ҳақда Аллоҳ таоло «Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазлу карам соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», деб мараҳамат қилган (Ғофир сураси, 61-оят).

Ҳар доим қабр азоби ҳақида сўзлашадию, қабр роҳати ҳақида сўзланмайди.
Қабр неъматлари:

1. Унга жаннат тўшакларидан тўшаб берилади.
2. Унга жаннат либосларидан кийдирилади.
3. Унга шамол, насими келиб туриши, хушбўй ҳидларидан ҳидлаши ва унга қараб кўзлари қувнаши учун жаннатдан бир эшик очиб берилади.
4. Қабри унга кенгайтириб берилади, унинг ҳиди хўшбўйлик ҳиди каби бўлади.
5. Унга Аллоҳнинг розилиги ва жаннатининг хушхабари бериб турилади. Шу сабабли ҳам у қабр соҳиби қиёмат келишига муштоқ бўлади.
6. Жаҳаннамдаги ўрни кўрсатилиб, Аллоҳ таоло унга жаннатдаги ўрин билан алиштириб берилганини кўрсатилганидан кейинги унинг сурури
7. Қабрда худди куёв боладек ухлаб ётади ва қабри нурлантириб қўйилади.

Уйқудан уйғонишингни маъноси шуки, Аллоҳ таоло сенга тавба қилишинг учун яна бир бошқа кунни муҳлат қилиб, (яшаш имконини) берди. (Унутма, бу берилган муҳлат) сенга кечаги маъсият ва гуноҳни тўлдириш учун эмас.
Солиҳ фарзанд дунёда манфаат беради, қабрда даражани кўтаради ва охиратда шафоат қилади. Аллоҳим фарзандларимизни ислоҳ қилгин. Аллоҳим уларда барака ато этгин ва уларни солиҳ зурриётлардан қилгин!

Ўзингни солиҳ – яхши инсонман деб ўйламагин. Сен фақат мастур - айблари беркитилгансан холос.

 

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга мактуб ёзди .Ўғлим, Аллоҳга тақво қил Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ уни асрайди. Ким Аллоҳга шукр қилса, Аллоҳ унга давоми...

4158 08:45 / 23.01.2019
Иброҳим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади .Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу урушда оғир ярадор бўлиб, ҳушидан кетди. Атрофдагилар уни жон таслим қилди деб давоми...

2228 08:05 / 31.10.2019
Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим Баъзи давоми...

3700 11:00 / 12.12.2018
Савол Исломда аёл киши қайси вақтда ажрашишга ҳақли Ёки фақатгина эри талоқ қилганидамиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Исломда аёл киши хулуъ йўли билан давоми...

17839 16:30 / 16.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021