1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

«Ҳали ёшда, каттароқ бўлса қуйилиб қолар» деманг!

21:00 / 24.10.2022 1508 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

14 ёшдан 20 ёшгача бўлган йигит-қизларга ўсмир, ўспирин сўзи ишлатилади.
Аслида арабчада مراهق муроҳиқ, ўзбекчада ўсмир, ўспирин деб аталган сўз ғарб истилоҳи бўлиб, ёшлардан ўзларига бўлган ишончни суғуриб олиш ва жиноятга, аҳмоқликка қўл урсалар, «Ҳали ёшда, ўсмирда» деб уларга узр топиш, жиноятни хаспўшлаш учун ўйлаб топилган.

Шонли Ислом тарихимизда мусулмон «ўсмирлар» қандай ишларни амалга оширишган?
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо Шомдаги рум қўшинига қарши йўлга чиққан мусулмонлар қўшинига қўмондон бўлганларида 18 ёшда бўлганлар.
Муҳаммад Фотиҳ раҳимаҳуллоҳ Қустантинияни фатҳ қилганларида 22 ёшда бўлганлар.
Муҳаммад ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ Синд (ҳозирги Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон)ни фатҳ қилганларида 17 ёшда бўлганлар.

Ислом бола тарбиясига катта эътибор қаратиб, болаларни кичиклигиданоқ жанг санъати, чавандозлик, қиличбозлик, камондан ўқ отиш, сузиш, югуриш каби спорт турларини ўргатишга буюрган.

Аллоҳ таолонинг фазли билан 17-22 ёш оралиғидаги мазкур қўмондонлар етишиб чиқишган.
Афсуски, ёши 25 га етса ҳам ҳаётда ўз ўрнини топмаганлар топилади.

Аллоҳ таоло фарзандларимизни кўзимизга қувонч, Исломга, Қуръони Каримга, миллатга хизмат қилиб, бу юртга аввалги пешқадамлиги қайтишига сабаб бўладиган баркамол инсонлар бўлиб етишишларини насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Саъд Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади .Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу вафот қилган куни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга эдик. Мен .Бугун давоми...

2564 14:58 / 08.06.2024
Хорижийлар ҳижрий 38, милодий 658 йил Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг аскарлари ичидан кейинчалик хорижийлар хавориж деб номланган алоҳида гуруҳ ажралиб чиқди. давоми...

2105 15:09 / 23.12.2024
Қўриқхоналар ташкил қилиш Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халқнинг камбағал тоифаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият ихтиёрида бўладиган давоми...

1571 15:25 / 18.10.2024
ҳижрий 37, милодий 657 йил Сиффин жанги ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу билан Муовия розияллоҳу анҳу ўртасида бўлди. Бу икки саҳоба орасидаги элчиларнинг давоми...

2605 14:10 / 09.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021