1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга машҳур қори Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғиллари ташриф буюрди

14:54 / 26.10.2022 2341 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Маълумки, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби ҳофизу Қуръонларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.

«Бутун жаҳон қорилар мусобақаси»нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, «Жаннатдан келган овоз эгаси» ва «Макка овози», деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди. Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.

Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жомеъ масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур Қуръоний оиланинг ўнинчиси, яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.

Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони Карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони Карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

1533 13:52 / 30.10.2023
Muslim American Zakat Report 2022 йил ҳисоботи маълумотларига кўра, америкалик мусулмонлар 2021 йилда 1,8 миллиард доллар закот бердилар. Америкадаги ўртача мусулмон киши 2,070 закот давоми...

2885 14:00 / 10.05.2022
Азиз зиёратчиларСаудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш Tawakkalnardquo давоми...

2308 21:00 / 21.01.2022
2021 йил 19 август куни Қорақалпоғистон республикасининг Нукус шаҳрида .HilolNashr, нашриётининг янги филиали фаолиятини бошлайди.Бугун янги дўконда сўнги тайёргарлик давоми...

3069 16:30 / 18.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021