1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Британиялик кикбоксчи Эндрю Тейт Исломни қабул қилди

19:07 / 29.10.2022 1969 pdf Ўқиш режими + -

Собиқ кикбоксчи Эндрю Тейт Ислом динини қабул қилганини эълон қилди.

У жорий йилнинг 4 октябрь, душанба куни Gettr ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум қилган. Ҳозирда БААда истиқомат қилувчи британиялик собиқ кикбоксчи эълонини Қуръони Карим оятларидан бирини келтириш билан якунлаган: «Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир».

Эълондан аввал Тейтнинг БААдаги масжидда ёзилган намоз ўқишни ўрганаётгани акс этган видео facebook ва twitter ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ушбу видео собиқ MMA жангчиси Там Хоннинг фейсбукдаги расмий аккаунтида тарқатилган бўлиб, у видеони ёзиб олгани ва Тейт шаҳодат айтганини тасдиқлагандек бўлган. Хон исломни қабул қилган дўстини мақтаб, унинг «Қалби меҳрибон ва ниятлари пок» эканини айтган.

Манба: theislamicinformation.com

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Саида Мирзиёева Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Учрашувда Ўзбекистон ва давоми...

1022 11:52 / 09.12.2025
15 март куни Яманда 17 миллий Қуръон мусобақаси бошланди.Seba Net хабарига кўра, Қуръон бўйича мусобақа Яманнинг Қуръонни ёд олиш департаменти ва Таъсир вазирлиги давоми...

1769 08:00 / 18.03.2021
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Озарбайжон давлатининг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний ташкилотларининг раҳбарлари кенгашининг низомини давоми...

1628 22:51 / 21.10.2022
20000 мусулмон намозхонлар Қуддусдаги АлАқсо масжидида Исроил Оккупация Маъмуриятининг ИОА қатъий чоралари остида жума намозини ўқидилар.Масжид воизи Шайх Юсуф давоми...

1898 15:00 / 01.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021