1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳасад самимийликнинг зиддидир

22:00 / 31.10.2022 1995 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ ҳасад ҳақида шундай дейди: «Ҳасадчи Аллоҳ таолонинг неъматига душман, иродасига кўнмаган ўжар ва қазосидан норози, ғазаб қилган инсондир. Бунинг маъноси қуйидагича: «Ҳасад насиҳатни, самимийликнинг зиддидир».

Самимийлик – Аллоҳ таолонинг мусулмон биродарингга берган неъматини, ундаги салоҳияти билан бирга қолишини исташинг, хоҳлашингдир. 

Бу ҳасаднинг айнан хилофидир. Ҳасад бўлса, ўша неъматни у инсонда завол топиб қуйи бўлишини хоҳлашдир. 
Ҳасад — бирон фойдаси бўлмаган ғам-ташвиш ва машаққатни юзага келтирувчи, хатоларни пайдо қилувчи, тоат-ибодатларни фасод этиб бузувчи амалдир».

Уламолар, ҳасад бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир, дейдилар.

Ҳаётнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб энг баланд чўққиларигача ҳар нарсада ҳасад бордир.
Агар инсон бошқа бир кишига етган неъматдан севиниб, ўша неъматнинг ўз эгасида барқарор бўлишини хоҳлагани ҳолда, ўзига ҳам шундай неъмат берилишини тиласа, ҳавас қилган бўлади.

Аллоҳ таоло бир қанча оятларда ҳасадни қоралаган ва ҳасадчининг ҳасадидан паноҳ сўрашга чақирган.

Жумладан, «Нисо» сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ


«Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?...» (54-оят).
Аллоҳ таоло «Фалақ» сурасида:

«Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. У яратган нарсалар ёмонлигидан. Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан», деб айт», деган (1-5-оятлар).

Ўзи бошидан-оёғигача неъматга кўмилиб туриб, бошқаларга берилган неъматга ҳасад қилиш, аслида табиати бузуқ одамларнинг иши ҳисобланади. Бу жуда ҳам ёмон, ҳамма ёқни расво қиладиган ҳасаддир.
Исломда бошқа маънавий жиноятлар қатори ҳасад қаттиқ қораланади ва катта гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло бу иллатдан Ўзи паноҳ берсин.


Интернет манбалари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Охиратда соясалқинда туришга уринайликИссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳвоҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соясалқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, давоми...

4705 09:03 / 08.07.2021
Инсоннинг қалби худди қўрғонга ўхшайди. Шайтон ўша қўрғонга кириб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур қўрғонни душмандан ҳимоя қилиш учун унинг эшик, давоми...

3079 09:00 / 13.08.2021
Аллоҳ таоло Ўзига қайтган солиҳ бандасини севади. Бу севги онанинг боласига бўлган муҳаббатидан ортиқ. Ҳабибнинг маҳбубасига бўлган севгидан зиёда. Чўпоннинг давоми...

2013 16:00 / 10.11.2022
Уйимизда телевизор бўлгани сабаб, китоб мутолаасини ва илм олишни эсдан чиқардик. Уйимизда эшигимиз тагигача такси ёки ўзимизни машинамиз бўлгани сабаб пиёда давоми...

2859 17:00 / 15.06.2022