1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ташкил топганига 51 йил бўлди

16:57 / 01.11.2022 2358 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 ноябрь – Тошкент ислом институти ташкил топган кун.  Институтнинг ташкил топганига 51 йил бўлди. 1969 йилда «Бароқхон» мадрасаси институт даражасида қайта тикланиб, Совет Иттифоқи Министрлар Совети ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кенгашнинг Тошкентда олий мадраса очиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Мадраса учун Ҳазрати имом даҳаси (Ҳамза, ҳозирги Зарқайнар кўчаси, 18-берк кўча, 47-уйдаги «Намозгоҳ» масжидининг биноси ажратилди.

1971 йил 1 ноябрь (1391 ҳижрий йил 12 Рамазон)да олий мадрасани очар экан, муфтий Зиёуддинхон Бобохонов асосий мақсад сифатида қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга турли соҳалардаги диний ва замонавий илмларни яхши эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон диний хизматчиларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўямиз».

Олий мадрасада ўқиш муддати 4 йил бўлиб, дарслар ўзбек ва араб тилларида ўқитиларди. Биринчи ўқув йилида маъҳадга 20 талаба қабул қилинди.

«Олий диний мадраса» (высшая духовная школа) деб юритилган билим даргоҳига 1974 йилда Имом Бухорий таваллудининг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан буюк муҳаддис номи берилди ва «Олий маъҳад», «Тошкент ислом институти» деб номланадиган бўлди.

Тошкент ислом институти собиқ Иттифоқда ягона эди ҳамда Кавказорти, Шимолий Кавказ, СССРнинг Европа қисми ва Сибир мусулмонлари диний бошқармаларининг бўлажак кадрлари ҳам шу ерда таҳсил оларди. Бундан ташқари, Афғонистондан 6, Вьетнамдан 4, Ямандан 6, Болгариядан 4 талаба олий маъҳадни тамомлаган.

2007 йили институтнинг икки қаватли янги биноси қурилди. 2021 йилда 27 та хонадан иборат талабалар турар жойи ва 45 кишига мўлжалланган таҳоратхонани ўз ичига олган 4 қаватли бино қуриб битказилди. Шунингдек, икки қаватли институтнинг асосий биносига 17 та ўқув аудиториялари, Ахборот-ресурс маркази ва мажлислар залидан иборат учинчи қават ҳам қўшилди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни вақтда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, намозхонлар билан учрашувлар ўтказишмоқда.Аввал хабар қилганимиздек давоми...

60627 09:10 / 07.08.2021
Ниқоб тақишга, ҳароратни текширишга ва чекланган миқдордаги масжидларга боришга мажбур бўлган Aмерика Қўшма Штатларидаги мусулмонлар Рамазон ойида масжидда давоми...

2145 12:00 / 30.04.2021
Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, бу йилги Ҳаж зиёратига танланган барча 60 минг киши икки дозадан коронавирусга қарши эмланиши керак..Ҳажга рухсатнома давоми...

1857 10:30 / 30.06.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиблари давоми...

1701 15:35 / 04.08.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021