1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нажотнинг кафолати

09:00 / 08.02.2023 2215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.

Ҳасан Басрий айтдилар:

«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.

Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳаййа ъалас-солааҳ! Ҳаййа ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)

Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!»
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!

Анвар Аҳмад тайёрлади
«Ҳилол» журналининг 8(41) сонидан

 

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга .Соҳибингизнинг яъни пайғамбарингизнинг сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қазои давоми...

3113 17:00 / 01.03.2022
Муҳаммад Карим Абдужалил ўғлининг хотиралари Муҳаммад Карим Абдужалил 1957 йили Андижон вилоятидаги Булоқбоши қишлоғида туғилган. Бошланғич диний таълимни давоми...

2286 11:19 / 26.06.2024
ибратли воқеаГерманияда Рамазон ойида руҳоний уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларини ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул давоми...

4625 09:00 / 13.04.2022
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Ҳинднинг ғазотини ваъда қилганлар. Агар ўшангача етиб борсам, давоми...

2591 13:22 / 17.07.2024