1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Улфатлар қалбан, руҳан доимо бирга бўладилар

19:00 / 19.11.2022 2614 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки мўминнинг руҳи бир кунлик масофадан туриб ўзаро мулоқотда бўлади. Ўзлари бир-бирини кўрмаса ҳам», дедилар».

Дарҳақиқат, мўминлар ўзаро муҳаббат қўйсалар, бир-бирларини эсдан чиқармайдилар, доимо биродарларининг ҳақларига дуо қилиб турадилар.

Бошқа-бошқа шаҳарда, бир-биридан узоқда яшаса ҳам, доимо бир-бирларини эслаб, дуода бўлиб турадилар, борган-келганлардан салом айтиб юборадилар, хуллас, улар қалбан, руҳан доимо бирга бўладилар.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Баъзан неъматларга ношукрчилик бўлади. Гоҳида қариндошлик алоқалари узилади. Бироқ қалб яқинлиги каби нарсани кўрганимиз йўқ».

Қалблар яқин бўлиб қолгандан кейин уни ажратиш қийин. Қиёматлик дўст тутинганлар бир умрга улфат бўладилар, Аллоҳнинг наздида дўст бўладилар.

Умайр ибн Исҳоқдан ривоят қилинади:

«Биз ўзимизча одамлар ўртасида биринчи бўлиб улфатчилик кўтарилса керак, деб юрардик».

Демак, одамлар ўртасида улфатчилик бўлиши яхшилик аломати экан. Улфатчиликнинг кўтарилиши эса қиёмат яқинлашганининг аломатларидан бири экан.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
83. Абу Раввоъдан ривоят қилинади.Ибн Умарнинг олдида бир киши бор эди. Унинг қизлари бўлиб, у уларнинг ўлимини тилади. Шунда Ибн Умар ғазабланиб.Уларга ризқни сен давоми...

2681 14:30 / 07.06.2019
Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар..У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром давоми...

3265 20:00 / 23.08.2019
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир яхшилик садақадир,, дедилар,.Шарҳ Яхшилик, у қандай бўлмасин ndash каттами, кичикми, давоми...

3096 09:00 / 03.07.2021
. Саъд ибн Убода Зуроқий отасидан ривоят қилади .Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. давоми...

2025 15:40 / 16.02.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021