1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Беш юз динордан воз кечган тобеин

19:00 / 26.11.2022 2925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Касир ибн Яҳё отасидан ривоят қилади:

«Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. У пайтда Умар ибн Абдулазиз у ерда волий эди. Сулаймон одамлар билан бирга пешинни ўқигач, уларга ўгирилиб, меҳробга суяниб ўтирди. Шу пайт кўзи Сафвон ибн Сулаймга тушди ва Умардан: «Бу киши ким? Ундан кўра хушбичим, келишган одамни кўрмаганман» деб сўради.

Умар: «Сафвон» деб жавоб берди.

Халифа Сулаймон бир хизматкорга: «Ҳой бола, мана бу халтада беш юз динор бор. Буни олиб, анави турган одамга олиб бор!» деди. Йигит Сафвоннинг олдига бориб, намоз ўқиб бўлгунича кутиб турди. Сафвон намоз ўқиб бўлиб, салом бергач, йигитдан: «Нима ҳожатинг бор?» деб сўради.

Йигит: «Мўминларнинг амири «Буни оиласига ишлатсин» дедилар» деб айтди ва (халтани кўрсатди).

Сафвон хизматкор йигитга: «Сен юборилган одам мен эмасман» деди.

Йигит ҳайрон бўлиб: «Сиз Сафвон ибн Сулайм эмасмисиз?» деб сўради.

У киши: «Сафвонман» деб жавоб берди.

«Унда бу халтани сизга юборишди» деди йигит.

Шунда Сафвон йигитга: «Сен бориб, буни аниқлаштир» деди.

Йигит қайтиб кетди. Сафвон дарҳол поябзалини олди-да, масжиддан чиқиб кетди. Шу билан Сафвон то Сулаймон Мадинадан қайтиб кетгунича кўринмади».

Сафвон ибн Сулайм раҳимаҳуллоҳ мадиналик машҳур тобеинлардан бўлиб, катта фақиҳлардан, зоҳид ва ибодатли зотлардан эдилар. Ҳижрий 132 йилда 72 ёшларида вафот этганлар.

Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса» китоби асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий даъват ишининг кўзга кўринган намояндаларидан, тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган уламолардан, хусусан, улуғ муфассирлардан бири, Қуръони давоми...

5493 19:00 / 21.11.2022
20 асрда яшаб, фолият юритган Наманганлик машҳур уламо Мулла Абдусаттор махдум 1891 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Янгиобод маҳалласида Абдураҳмон давоми...

2811 14:00 / 22.03.2022
Икромжон қори 1912 йил Наманган шаҳри Чуқур кўча даҳаси собиқ Авлиё домла маҳалласи ҳозирги .Жийдакапа, кўчасида савдогар хонадонида дунёга келди. Бобоси мулла давоми...

1938 15:42 / 09.11.2022
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, давоми...

3247 10:30 / 01.07.2021