1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Имом Мотуридийнинг «Истиво» ҳақида айтган ажойиб таъвиллари

16:00 / 04.12.2022 2219 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Сўнгра Аршга «истиво қилди» (Сажда сураси, 4-оят) ояти борасида ҳам юқорида кўп таъвилларни айтиб ўтдик. Бироқ бу ерда юқорида айтиб ўтмаган бошқа бир маънони айтамиз. Эҳтимол бу маъно тўғрироқ ва ҳақиқатга яқинроқдир. 
Шундай бир сўзлар ва гаплар борки, Аллоҳ таоло ақл ва фаҳм учун уни идрок қилиш ва англашга йўл қолдирмаган. Мисол учун, «Сўнгра Аршга «истиво» қилди» ибораси. Зеро, ушбу ибора бошқа ўринда зикр қилиниб, у ҳақида хабардордан сўрашга амр қилади:
ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ الرَّحْمَنُ فَاسْأَلْ بِهِ خَبِيرًا.
«Сўнгра У Аршга «истиво қилди». У Раҳмондир. Уни Хабардордан сўра!» (Фурқон сураси, 59-оят).
Агар ушбу сўз (истиво)ни инсоннинг ақли ва тушунчасида билиш ва англаш имкони бўлганда, оламлар Раббисининг элчиси бўлган зот хабардордан, яъни Аллоҳ ёки Жаброилдан сўрамасдан туриб ҳам тушунган ва англаган бўларди. 
Аллоҳ таоло у зотни бу ҳақида сўрашга амр қилдими, демак буни ақл ва фаҳм орқали англаб, тушуниб бўлмайди, балки Аллоҳдан бўлган нақл орқали билинади. Расулуллоҳдан уни тафсир қилганлари ёки у ҳақида гапирганлари ёки бирон киши у ҳақида сўрагани нақл қилинмаган. Валлоҳу аълам.


Манба: Имом Мотуридий. Таъвилот ал-Қуръон, Сажда сураси тафсири.
Ixtiyor Abdurahmonov саҳифаларидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йигит айтади .Бир куни синфдошларим билан айланишга чиқмоқчи эдик. Отамдан дўстларим билан айланишга бориш учун рухсат сўрадим. Улар шартим бор, яъни .Бир давоми...

3200 11:22 / 12.09.2021
Атом энергиясини қувватини кашф қилганлар немислар ёки америкаликлар эмас. Тарихда унинг қувватини илк билган олим мусулмон кимёгари Жобир ибн Ҳайён бўлади. Бу давоми...

2071 15:28 / 27.03.2024
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида ва масжид бино қилишга амр давоми...

1463 11:48 / 23.06.2025
Аллоҳ таоло .Сен .Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Роббим Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман,, деб айт,, давоми...

1570 10:14 / 15 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021