1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?

16:00 / 10.12.2022 2181 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. 
Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: «Бу нимаси?», деди. Шунда жория: «Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?», деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. 
Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди.
Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. 
Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. 
Шунда Суфён унга: «Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?», деб сўради.
У: «Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди», деб жавоб берди. (Ибн Қудома. Қисосут-таибийн)


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
., . , . , . , . , . , . ,. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамлар Расулуллоҳ давоми...

2415 16:17 / 29.03.2024
Али розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасан розияллоҳу анҳуга .Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу дўсти йўқ кишидир,, дер эдилар.Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади.Бир куни Абу Сулаймон давоми...

8132 09:25 / 06.01.2024
У дунёга келганида миттигина вужудни ҳамширалар чақалоқлар тортиб кўриладиган тарозига солишган эди. Бундан 44 йил олдин 1 кг 300 гр бўлиб туғилган Бахтиёр бугун 70 давоми...

9525 09:00 / 02.05.2023
Қадим Америкадаги қулчилик даврида қуллар икки қисмга бўлинар эди1. Уй қуллари.2. Дала қуллари.Дала қулларига худди ҳайвон сингари муомала қилинар эди. Уларнинг давоми...

3049 11:00 / 26.11.2021