1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Излаган имкон топар

12:17 / 19.12.2022 3785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суратдаги мисрлик болакайнинг исми Зиёд Муҳаммад. У ҳозирда ўн уч ёшда. Зиёд қўлсиз ва оёқсиз ҳолда туғилган. Чақалоқлигида ота-онаси унинг аъзолари кейинчалик ривожланиб кетишига ишонишган ва Мисрнинг жуда кўп шифохоналарига олиб бориб кўрсатишган. Шифокорлар дастлаб «Бу ҳолат яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли юзага келган» деб хулоса қилишади. Отаси турмуш ўртоғи билан яқин қариндош эмаслигини ва бошқа фарзандлари соғлом эканини айтгач, шифокорлар қайта текшириб, унинг аъзолари ривожланмаслигини таъкидлайдилар. 

Зиёднинг отаси доим ишда бўлиши, онаси уй юмушлари билан кўп бандлиги баъзан қаровсиз қолиб кетишига сабаб бўларди. У бировнинг ёрдамисиз мутлақо овқатлана олмасди. Гарчи ҳаёти машаққатли бўлса-да, асло бошқа болалардан орта қолишни истамас ва атрофдагилардан ажралиб олмасди.

Жисмидаги ногиронлиги билан бир қаторда нутқида ҳам нуқсон бўлиб, равон гапиролмасди. Натижада, таълимда тенгқурларидан ортда қолиб кетади. Унинг бу ҳолатидан қаттиқ ташвишга тушган отаси ўғлини мактабга чиқиб таълим олиши, ўзини уддалашга ҳаракат қилиши учун унга махсус ясама қўл ва оёқ сотиб олишга уринади. Аммо шифокорлар унга мос келадиган барча ясама аъзолар дунёнинг ривожланган давлатларида бўлиши ва нархи 3 миллион Миср жунайҳи (ҳозирда тақрибан 100 минг доллардан ортиқ) туришини айтадилар. Маошини рўзғоридан ортира олмайдиган ноилож ота бунча маблағ тополмасди. Лекин ўғлининг таълим олишини истаб, унга бўшаган пластик идишдан «қўлча» ясаб беради. Идиш қопқоғини тешиб, уни ручка ва қошиқ ўрнатишга мослайди. Кесилган қисмидан тешиб, ип ўтказиб Зиёднинг елкасига тортиб боғлаб ўрнатади. Интилувчан ва тиришқоқ Зиёд шу «қўл» билан ўқиш ва ёзишни ўрганиб, мактаб дарсликларини ўзлаштира бошлайди. У шу ҳолатда мактабга бориб, ўқиш ва ёзишни ўрганади ҳамда «қўлига» биров қошиқ ўрнатиб қўйса, овқатини ўзи ейишни уддалайди. Унинг аъзоларининг йўқлиги илм олмаслигига баҳона бўлмаган. У мактабда берилган вазифаларни ўз вақтида бажаради. Қўшимча машқларни ёзади. Ҳозирда шу ҳолатда ҳам анча-мунча тенгдошларидан пешқадам.

Шу ўринда, унинг ҳолатини кўриб, ҳар бир инсонда мулоҳаза пайдо бўлади. Барча аъзолари соғлом, бақувват кишилар ўзларидаги неъматни қадрига етмай, беҳуда ишлар билан машғул. Баъзи ота-оналар эса арзимас баҳоналар билан фарзандларининг таълим олишига шароит ҳозирламайди, уларнинг келажаги борасида қайғурмайди. 

Тўрт мучаси бутун бўлса-да, кишиларнинг илм олмай жисмини қаритиши, вақтларини зое қилиши ҳақиқий
мусибатдир.

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли араб тилидан таржима қилди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен ушбу мавъизани икки нарсага бағишлашни хоҳлайман. Шулардан бири ndash дуо ҳақидаги тушунчаларимизни бироз ислоҳ қилиш, уларни асл тушунчаларга кўра давоми...

5341 17:00 / 30.12.2020
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири бу mdash таҳоратдир.Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, давоми...

4305 13:00 / 14.11.2019
Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб давоми...

9327 11:00 / 01.07.2022
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди. Расулуллоҳ давоми...

2364 15:16 / 29.04.2024