1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ҳаракатларимизни бошқарган органимиз

05:00 / 09.03.2017 4146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Йўқ! Қасамки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутам из. Ўша ёлғончи, адашган (гуноҳкор) пешонани тутиб жаҳаннамга отурмиз!" (Алақ сураси,15-16).


Юқоридаги оятда келган "ёлғончи, адашган(гуноҳкор) бўлган пешона" дейилган ифода диққатни ўзига жалб қилади. Айнан пешонадан тутилишининг сабаби жуда қизиқдир. Сўнгги йиллардаги илмий тадқиқотларда бош миянинг олд пешона ҳудудида миянинг баъзи фаолиятларини бошқарувчи қисм мавжудлиги аниқланган. 1400 йил аввал Қуръонда айтилган бу қисм ва унинг вазифасига замонамиз олимлари яқинда, 60 йил олдин ойдинлик киритди, холос. Бош миянинг ичига, бошнинг олд қисмига қаралганда миянинг олд пешона қисмини кўриш мумкин. Бу қисмнинг вазифалари ҳақида «Анатомия ва физиологиянинг асослари» номли китобда шундай маълумотлар берилади: "Ҳаракатларнинг мотивасияси (бир фикрга келишини таъминловчи ҳаракат), режа тузиш ва унинг буйруқ бериши пешонанинг очиқ қисми бўлган ҳудудда ҳосил бўлади. Бу қисм чағиришим (тушунчалар орасидаги макон, замон, сабаб, натижа боғлари ва бирлик, ўхшашлик ёки зидлик каби боғлар сабабли бир-бирини эслатиши, уйғотиш ҳодисаси) ҳудудидир..."

Китобда яна қуйидаги фикрлар ҳам жой олган: "Олд пешона қисмининг айни вақтда тажовузкорликнинг ҳам функционал маркази эканлиги ҳақида айтилмоқда..."


Бу фикрлардан англашилганидек, миянинг олд пешона қисми режалаштириш, мотивасия ва яхши ёки ёмон ҳаракатларнинг бошланиши, ёлғон ёки тўғри сўз айтилиши билан боғлиқ фаолиятларнинг асосидир. «Алақ» сурасидаги "ёлғончи, гуноҳкор бўлган пешона" ифодаси билан юқоридаги таърифларда уйғунлик бор. Олимлар сўнгги олтмиш йил ичида топган бу илмий ҳақиқатлар ҳақида Аллоҳ Қуръон оятларида асрлар аввал хабар қилган эди...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақолани кўчириб олиш

3678 05:00 / 07.03.2017
Қуръоннинг келажак ҳақидаги берган хабарларидан бири Рум сурасининг аввалги оятларидан жой олганди. Бу оятларда Византия Рум Империясининг оғир мағлубиятга давоми...

5841 05:00 / 09.03.2017
Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. давоми...

8945 05:00 / 09.03.2017
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

6034 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021