1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳикмат чашмалари

09:00 / 21.02.2023 1889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Динингда турли қарама-қаршилик ва баҳслар тўлқинига тушиб қолсанг, динда собит турганларни ўта қаттиқ тутувчилар дея айблама. Балки, ботқоққа ботиб қолган ўрнингни билиб олиш учун ўз оёғинг остига назар солгин. Ҳаром гарчи уни кўпчилик қилсада, ҳаромлигича қолади. Мабдаъ, эътиқодингдан чиқма, гарчи уни бажараётган ёлғиз ўзинг бўлсада. Уларни қўйгинда, ўзингни ҳисоб қилиш билан машғул бўлгин.


«Уларнинг барчалари У зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келгувчидирлар», (Марям сураси, 95-оят).


«Буюрилгани» янглиғ истиқоматда бўлгин, «хоҳиш-рағбатинг» бўлгани учун эмас.


***


Ибн Қоййим Жавзий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Саодат ва муваффақиятнинг аломатларидандир, қачонки бандада илми зиёдалашса, унинг тавозуъси, раҳмати ва хавфи ва эҳтиёткорлиги ҳам ортиб, зиёдалашади. Ҳар қачон умри зиёда бўлса, дунёга ҳирси, интилиши камайиб боради. Ҳар қачон мол-дунё, бойлиги ортадиган бўлса, унинг сахийлиги ва қўли очиқлиги, эҳсони орта бошлайди. Ҳар қачон қудрати ва имкониятлари орта бошлагани сайин эса, у бандада одамларнинг ҳожатларини чиқариш, ёрдам бериш ва уларга тавозели бўлиши ҳам орта бошлайди. (Табиийки, бу саодат аломатларидандир)». («Фавоид») асаридан.


***


«Ҳар бир дуо қилувчининг дуоси ижобат қилинади. Лекин ижобат турли нав бўлади. Баъзан унга дуо қилган нарсаси кўз ўнгига тушади, амалга ошади. Баъзан эса бирон ниманинг эвази, ўрни бўлиб тушади» (Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ).


Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Муҳаммад ибн Мункадир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жобир ибн Абдуллоҳнинг Ибн Соидни Дажжол деб ўйлаб, бунга Аллоҳ номи билан давоми...

2589 14:03 / 17.06.2024
Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар .Аллоҳим, Сен давоми...

2340 11:00 / 26.06.2022
Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тарихи Димашқ, номли китобида шундай ёзади.Суҳайл ибн Аби Ҳазм айтади.Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ вафот этганидан сўнг уни давоми...

3232 10:30 / 25.10.2021
Қўшни кўчадаги уйда яшайдиган амакимнинг ўғли, еттинчи синф ўқувчиси ndash Маъруфнинг эрталаб рюкзагини елкасига илиб олганча қаергадир югуриб кетаётганини кўриб, давоми...

6062 11:00 / 17.12.2023