1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

«Она мадрасадир» дейишади. Отачи?!

09:00 / 23.02.2023 3022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ижтимоий тармоқларда ушбу қисқагина сарлавҳага кўзимиз тушиб қолди. Ушбу гап қисқа бўлса-да, чуқур маъноларни ўзида ифода этар, ўқувчини жалб қиларди. Ушбу саволга ёзилган изоҳлар, кишининг эътиборини тортар эди. Шу изоҳлардан айримларини сиз азизларга тақдим этамиз. 
Ота — мадрасани қурган уста.
Ота — олий мадраса…
Ота — бу суянч. Ота бу ғурур. Ота бу елкадош дўст. Ота бу дунёдаги ҳамма муаммоларингни ечадиган, йиқилсанг биринчи қўл чўзадиган инсон. Оталаримизнинг умри узоқ бўлсин. 
Ота — жаннат дарвозаси!
Ота — шу сўзда мужассам ҳамма сўз.
Қизлар шундай ғунчаки, уларни бошида кўтариб авайлаш керак.
Ота — ҳаёт мактабидир.
Ота — маъҳад.
Ота — мадраса бунёдкори, фарзандлар таянчи!
Ота — фарзанд учун такрорланмас тиргак шахс.
Ота — қалъа.
Ота — устоз
Отага қанча таъриф берсанг оз.
Отаси борлар қадрига етинг!
Ота — ўша мадрасанинг пойдевори.
Отага етарли таъриф йўқ.
Ота мадрасанинг директори.


Бу расмга маркаб ва номус деган номлар муносиб бўлса керак.
Ота — ана ўша мадрасанинг пойдевори, ҳимоячиси, ҳомийси.
Она мадрасадир, ота мадрасанинг дарвозаси ва қулфи.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга одам юбориб, кийимларимни кийиб, аслаҳамни олиб боришимни тайинладилар. Борсам, тоҳарат давоми...

2317 16:00 / 27.11.2023
Албатта, фарзанд отаонага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар давоми...

1563 10:46 / 11.09.2025
. Отанинг вафотидан кейин унинг яқинларига силаи раҳм қилиш Собитдан ривоят қилинади .Умар ибн Хаттоб .Ким отасига унинг ўлимидан кейин силаи раҳм давоми...

1727 15:58 / 23.01.2025
Отаонага яхшилик қилиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар ила юзага келишини айтганлар1. давоми...

3908 13:05 / 17.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021