1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ва рўзага оид мавзулар нега ҳар йили баён қилинади?

14:07 / 23.03.2023 1921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:
«Эҳтимол, ўқувчиларга «одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган, шундай экан, бу масалаларни яна қайта баён қилишга нима ҳожат бор?» деган хаёл келар.


Азизлар! Сизлар ҳам бир ишни қайта-қайта қиласизлар-ку. Кечаси таом ейсиз. Эрталаб туриб яна ейсиз. Тушда, кечқурунда яна ейсиз. Шундай экан, нега энди ваъз-насиҳат қиладиган одам ҳакида бундай хаёл пайдо бўлади-да, ўзингизнинг кундалик ишларингиз борасида бундай ўйламайсиз. Агар сизда таом ейишга эҳтиёж бўлса, эхтиёж бўлгандан кейин ейман-да, дейсиз. Нега нонни озуқа деб биласиз-у, лекин ваъз-насиҳатни озуқа деб билмайсиз.


Ваҳоланки, жисмнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Жисмга ҳар доим янги озуқа зарур бўлганидек, руҳга ҳам доимий озуқа зарур. Балки энди ваъзни қайта-қайта айтишга эҳтиёж борлигини тушунган бўлсангиз керак. Чунки ваъз-насиҳатларнинг мақсади ҳам айнан таомники каби. Унинг фарқи шундаки, озуқа баданнинг қуввати бўлса, ваъз руҳнинг тиргагидир. Шундай экан, ваъз-насиҳатларнинг қайта-қайта айтилиши асло фойдадан холи бўлмайди. 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қани эди, таомдан тийилганимиздек, одамларга озор беришдан ҳам тийилсак. Қани эди, ифторда оғзимизни очганимиздек, фақирлар учун қалбимизни ҳам очсак ... Шайх Али Тантовий.

1564 12:58 / 15 февраль
Фонус бугунги кунда Рамазон ойининг рамзига айланиб қолган. Кўплаб мусулмон мамлакатларида Рамазон кириши билан одамлар фонуслар сотиб олиб, уйларини давоми...

2417 13:07 / 01.03.2025
Мусулмонлар орасида, хамда мусулмон бўлмаганлар орасида, Ислом дини байрамларни қай тарзда ўтказишни талқин этиши ҳақида, нотўғри фирклар юради. Баъзи бир давоми...

7114 12:43 / 14.06.2018
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гапсўзлари, қилган хато ва камчиликларини давоми...

23665 22:27 / 30.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021