1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Асл мақсад унутилмоқда

03:30 / 30.03.2023 2368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳазрати инсонга унинг жони ва молини қайтариб бергандан кейин, унга тижоратни ҳам, зироатни ҳам, тирикчиликни ҳам жоиз қилди. Бироқ, ўйлаб кўрайлик, биз шу мақсадлар ила дунёга юборилган эдикми? Ҳаётдаги мақсадимиз нима? Бизни У нега сотиб олган эди? Бу харидорликдан мақсад нима эди? У бизга нима вазифаларни юклаган, елкамизга қандай талаблар қўйди?


Тан олиш керакки, бу мақсадларнинг аксари унутиб қўйилди. Бандалар роса тижорат қиляпти, пул топяпти, янада илдамлаш учун елиб-югуряпти, айни шу ўй-хаёлларда эртаю кеч машғул. Намозда ҳам хаёли паришон. Қалби бир ёқда, хаёли бир ёқда, ўзи умуман бошқа ёқда. Тез-тез намозини ўқийди-да, ортига қайтиб тижоратига шўнғийди. Гоҳо масжидга келишга ҳам имкони бўлмайди. Уйида ўқиб ола қолади. Гоҳо намозни ўқимай ҳам қўяди, қазо қилади. Натижада, дунёвий ва тижорий ишлар инсон устидан секин-секин ғолиб келди.


«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳидоят элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мавжудотлар ичида Аллоҳни энг кўп билувчи ва Унинг буйруқларини бажо келтиришда энг пешқадами бўлганлар. У давоми...

2671 15:18 / 02.03.2025
Йил давомида Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз, лекин ой яқинлашган сари, ҳавотирмиз хам ошиб бораверади. Бир тарафдан биз ойнинг кириб келишини истаймиз, давоми...

2433 17:00 / 02.04.2022
Рамазон сабрбардош ойидир. Рўза тутиб, бир қатор ноқулайликларга, машаққатларга қарамай, ўзининг энг муҳим эҳтиёжларини тийган киши сабр ва чидамнинг энг юқори давоми...

2880 17:00 / 11.04.2022
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБу йилги Рамазон ойи Юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ватанимиз тинч, осуда. Халқимиз ибодатларни бемалол адо этиб давоми...

6538 04:38 / 24.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021