1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари АҚШга ташриф буюрдилар

14:58 / 05.04.2023 1607 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, ҳижрий 1443 йилнинг Рамазон ойида бир гуруҳ уламолар уммон орти мамлакатига ташриф буюришган эди. Бу йил ҳам Рамазон ойини ҳар йилгиданда шукуҳли ўтказиш мақсадида ушбу анъанага мувофиқ бир қатор устозлар ва ҳофизи Қуръонлар Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрдилар. 


Уламолар 2023 йил 5 апрелдан 23 апрелга қадар, АҚШ ва Канададаги Рамазон тадбирларида иштирок этиб, ўзбекзабон ватандошларимизга Рамазон ойининг фазилати ҳамда Ҳайит байрамининг шукуҳига шукуҳ қўшадиган мавзуларда маърифий суҳбатлар қилиб берадилар. АҚШ ва Канададаги диний маърифий тадбирларда қуйидаги уламолар иштирок этадилар:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази бош мутахассиси ҳамда Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси, устоз Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов.


Устоз ташриф буюрадиган шаҳарлар рўйхати:
5 апрель    Торонто
6 апрель    Торонто шаҳрида ифтор
9 апрель    Нью Йорк шаҳри
10 апрель    Нью Йорк шаҳрида ифтор
11 апрель    Филадельфия шаҳрида ифтор
12 апрель    Чикаго шаҳри
13 апрель    Чикаго шаҳрида ифтор
14 апрель    Синсиннати шаҳрида ифтор
15 апрель    Синсиннати шаҳрида ифтор
16 апрель    Орландо шаҳри ифтор
17 апрель    Орландо шаҳрида ифтор, Қадр кечаси тадбири
21 апрель    Орландо шаҳрида Ҳайит байрами тадбирлари
22 апрель    Вашингтон шаҳрида ифтор
23 апрель    Вашингтон – Истанбул – Тошкент

Тошкент шаҳар Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» жомеъ масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов.
Домла ташриф буюрадиган шаҳарлар рўйхати: 
10 апрель    Тошкент – Маями шаҳри
11 апрель    Орландо шаҳрида ифтор
13 апрель    Синсиннати шаҳри
15 апрель    Синсиннати шаҳрида ифтор
17 апрель    Нью Йорк шаҳри
18 апрель    Нью Йорк шаҳрида ифтор
19 апрель    Чикаго шаҳрида ифтор
20 апрель    Синсиннати шаҳри ифтор
21 апрель    Синсиннати шаҳрида Ҳайит тадбирлари 
22 апрель    Вашингтон шаҳри 
23 апрель    Вашингтон – Истанбул – Тошкент.

Маълумот ўрнида «Al-Bukhari islamic center» (Ал-Бухорий Ислом маркази) 2018 йилда АҚШнинг Орландо шаҳрида яшовчи ўзбекзабон мусулмонлар томонидан очилган масжид ва марказ ҳисобланади. 

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Париждаги араб маданияти кўргазмасида Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда давоми...

1531 11:20 / 07.11.2023
2023 йил 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан имомхатиб ва имом ноибларнинг қироатларини, давоми...

1912 14:37 / 31.05.2023
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1785 10:00 / 24.04.2021
Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги .Шакаркент, маҳалласида жойлашган .Хўжа Абдураҳмон Авф, жомеъ масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Бу ҳақда давоми...

1616 11:14 / 10.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021