1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

Руҳий тарбия (мр3)

05:00 / 09.03.2017 9440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳий тарбия (мр3)

Бандаларини нафсларини поклашга чорлаган ва аҳлоқларини сайқаллашга ундаган Ҳақ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига нафсни поклашда ўрнак бўлган ва Роббиси «Албатта, сен улуғ ҳулқдасан» деб мадҳ этган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога батамом ҳамда мукаммал саловоту саломлар бўлсин!

Маълумингизким, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муборак Рамазон кунларида «Руҳий тарбия» суҳбатлари олиб бордилар. Мазкур суҳбатларда «Руҳий тарбия» китобига оид мавзулар бўйича маърузалар тингланди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган аудиотўпламга ушбу китобнинг «Покланиш» деб номланган биринчи жузига оид маърузалар киритилди.
Мазкур суҳбатларда мўмин-мусулмон бандага хос бўлиши лозим бўлган маълум мақомотларни рўёбга чиқариш, мусулмон шахсиятининг тикланиши ҳамда бу улуғ мақомга номуносиб бўлган сифатлардан покланиш ҳақида сўз юритилади.
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларининг нафсларини покласин, ҳулқларини гўзал тарбия қилсин, мазкур камтарона амалларимизни эса шу улуғ йўлдаги хайрли саъй-ҳаракатлардан қилсин, омин!

Маълумот учун телефон
(+99871) 216-29-27


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot 27жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Аҳёрлар ва диёрлар фазли, деб номланган давоми...

3364 05:00 / 10.03.2017
quotБахтиёр оилаquot китобининг аудиодиски MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, номли китобларининг аудио диски савдога чиқарилди. давоми...

10533 05:00 / 09.03.2017
Ҳадис ва Ҳаёт35 Мр3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зикр, дуо, истиғфор ва тавба, деб номланган 35жузи давоми...

4894 05:00 / 09.03.2017
Ҳадис ва Ҳаёт1617 Мр3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Таом, шароб ва либос, деб номланган 16 ва давоми...

3969 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021