1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф буюрдилар

21:32 / 15.04.2023 2423 pdf Ўқиш режими + -

Ҳижрий 1444 сана, милодий 2023 йил муборак Рамазон ойида юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига ташриф буюрдилар. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Отабек домла Авезов, Самарқанд вилояти «Исломобод» жомеъ масжиди имом-хатиби Хайрулло домла Саттаров ҳамда Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимовлар Туркиянинг Истанбул шаҳрида меҳмон бўлиб турибдилар. 

Уламоларимиз 13 апрель куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ташриф буюриб, у ерда консулхона раҳбари ва ходимлари билан учрашдилар. 

Юртимиз уламоларининг Туркияга ташрифлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўминмусулмонларга давоми...

2481 16:08 / 30.03.2021
2020 йил январ ойида Туркиянинг Малатья шаҳрида содир бўлган кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган энг қадимги масжид қайта тикланмоқда. 800 йил муқаддам қурилган давоми...

1661 11:06 / 03.11.2021
Кеча 28 март куни Махачқаланинг .Дўстлик уйи, майдонида .Саҳиҳул Бухорий, ҳадислар тўпламининг рус тилига таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри давоми...

2667 16:24 / 29.03.2021
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти давомчилари давоми...

1891 17:40 / 12.02.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021