1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

16:08 / 19.04.2023 3237 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди мўмин-мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.

Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомий ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла намозхонларни янги жомеъ биноси ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлаб, хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида: 25 сотих майдонни ўз ичига олган «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъси 2020-2023 йилларда маҳалла фаоллари, саховатпеша инсонлар кўмаги ва аҳоли ҳашари билан қуриб битказилган. Катта хонақоҳ ва унинг остида жойлашган ертўладаги намозхонада барча зарур шароитлар ҳозирланган. Хусусан, совутиш қурилмалари ўрнатилган, гилам остига иссиқ поллар ётқизилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд киши фойдаланиши мумкин.

Жомеъга баландлиги 38 метрли минора, бўйи 25 метр, айланаси 12 метр бўлган гумбаз ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Узоқ масофадан кўзга ташланиб турувчи минора ва гумбази бўлган жомега Сергели ва Янгиҳаёт туманларида яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга пойтахтга келган меҳмонлар ҳам ташриф буюриши мумкин.

Мажмуадаги кутубхонада намозхоналар диний-маърифий адабиётларни ўқиб билимларини ошириш имкониятига эга. Шунингдек, у ерда имом-хатиб, ноиблар, мутавалли ва қоровулхона сингари маъмурият бинолари ҳам ўрин олган. 100 дан ортиқ маркаб қўйишга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам мавжудлиги кишини қувонтиради.

 

Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Айни вақтда Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давоми...

1594 14:09 / 11.10.2023
Испания, Косово, Россия, Хорватия, Колумбия, Жанубий Корея каби Европа, Америка ва Осиёнинг қатор давлатларидаги маҳсулотларни рўйхатга олиш ташкилотлари давоми...

2608 09:20 / 09.03.2019
Кеча 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун давоми...

2245 09:23 / 15.09.2020
Тиббий мутахассис ва блогер ҳамшира Юсра Буюк Британиянинг турли хил хайрия ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан соғлиқни сақлаш давоми...

2171 16:30 / 12.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021