1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Жазоир элчисини қабул қилдилар

19:48 / 05.06.2023 1618 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жазоир республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бумедиан Геннадни қабул қилдилар.


Муфтий ҳазратлари Элчи жанобларини тaшрифи билан қутлаб, Жазоир ҳам давлатчилик шаклига кўра мамлакатимизга яқинлиги, мазкур давлатнинг диний соҳадаги тажрибасини ўрганиш ниҳоятда аҳамиятли экани, шу боис Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жазоирдаги расмий диний ташкилотлар билан ўзаро алоқасини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлишини бирдирдилар.


Ўз сўзлари давомида Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда юртимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, жумладан, зиёратчиларимизни умрага чекланмаган ҳисобда юбориш йўлга қўйилгани, ҳаж сафари квотаси ҳам йилдан-йилга ошириб борилаётгани, фуқароларга Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш ишлари тизимли йўлга қўйилгани, диний таълим муассасаларида фан дастурларини сифат ва мазмун жиҳатдан такомиллаштириш борасида режали ишлар қилинаётганини алоҳида қайд этдилар.


Ўз навбатида Элчи Бумедиан Геннад ҳам кўрсатилган эҳтиром ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга бор куч-ғайрати, билими ва тажрибасини қаратишга тайёр эканларини изҳор этдилар.


Шунингдек, Элчи жаноблари Жазоирдаги диний-маърифий соҳа ҳақида маълумот бериш билан бирга, икки давлат диний соҳа ходимлари мазкур йўналишда, хусусан, диний таълим, имомлар малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашув якунида Элчи жанобларига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг эсталик совғаси тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж давоми...

1940 19:20 / 07.05.2022
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақфrdquo хайрия жамоат фонди ўртасида давоми...

1703 12:16 / 25.12.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига давоми...

3132 14:55 / 23.04.2020
Британиялик терапевт муслима аёл коронавирусга қарши вакцина қўллашда 5000 та беморни эмлаш учун чақиришини айтди.Лондон шаҳридаги шифокор Фарзана Хусейннинг давоми...

1988 08:00 / 23.02.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021