1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уйқусида қўрққанда айтиладиган дуо

20:33 / 25.06.2023 2852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:
 
أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ
 
«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатардилар.


(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ва бошқалар ривояти.


Абдуллоҳ ибн Амр шу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди. Агар ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб бўйнига осиб қўярди.

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар давоми...

4027 13:31 / 10.09.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор иш оғирлик қилса .Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан ва давоми...

2016 09:25 / 24.05.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар давоми...

3270 09:10 / 22.05.2025
.Аллоҳумма ҳаббиб илайналиймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайналкуфро валфусууқо валъисйаана. Важаъалнаа миналмуршидиин,. Маъноси .Ё давоми...

2309 09:23 / 20.02.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021