1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ихлос

11:00 / 25.07.2023 2287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор:
   «Байзовий ўзининг «Анворут танзил ва асрорут таъвил» номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга кўрсатиш учун Бағдодга йўл олди. Мақсади султондан тирикчилик ва замон ташвишларига асқотадиган бирор нарса олиш эди.
   Йўлда бир қишлоқда тўхтади. Шайхлардан бирининг уйида меҳмон бўлди. Шайх уни меҳмон қилди. Зиёфатдан сўнг шайх ундан сўради:
- Қаерга кетаяпсан?
- Бағдодга!
- Нега?
- Мен бир тафсир ёздим. Кўп меҳнат қилдим. Қизларим бор. Уларнинг бўйи етиб қолган. Уларни турмушга беришим керак!
   Шайх сўради:
- «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин»ни нима деб тафсир қилдинг?
- Биз бу оятни «Сендан ўзгага ибодат қилмаймиз, Сендан ўзгадан ёрдам сўрамаймиз» деб тафсир қилдик!
- Нега унақада ўзгадан ёрдам сўрагани боряпсан?!

   Шайхнинг гапи Байзовийга таъсир қилди. Бағдодга бормади. Орқасига қайтди.
   Айтишларича, унинг тафсирига ана шундан сўнг қабулият берилди. Тириклигида ҳам, вафот этганидан кейин ҳам олимлар унга мурожаат қилишди ва қилишяпти.
   Унинг тафсирига уч мингдан ортиқ тафсир, ҳошия ва таълиқлар битилди. Жуда кўп инсон ундан фойда олди ва олмоқда!

«Ар-риҳлатул Айёшийя» 1 жуз 249 саҳифа.


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Тобароний, Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир қавм закотни бермаса, албатта, Аллоҳ уларни давоми...

1519 11:22 / 27.11.2024
Аллоҳ таолони зикр қилиш амалларнинг афзали ва яхшисидир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларга давоми...

7970 09:33 / 29.06.2017
Инсониятни Аллоҳ таоло яратди. Улар ягона бир оиладир. Уларни бирбирлари билан аҳилиноқ яшашга ундади. Миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишига қарамай, улар давоми...

11467 16:18 / 21.06.2017
Филолог олимлардан бирига шайх савол билан юзланди Сиз араб тили бўйича докторлик даражасини олмаганмидингиз ФилологҲа олганман. Шайх Яхши, унда сизга саволим давоми...

2366 09:00 / 13.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021