1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ашуро рўзаси Муҳаррам ойининг қайси кунлари тутилади?

09:39 / 14.07.2024 12024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун ҳижрий 1446 йил, 8 муҳаррам | милодий 2024 йил 14 июл.


Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида айтиб беринг», дедим. «Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай тутармидилар?» дедим. «Ҳа», деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилдилар».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро куни рўзасини тутинглар. Унда яҳудиларга хилоф қилинглар, ундан олдин бир кун ёки ундан кейин бир кун рўза тутинглар», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.


Изоҳ: Ушбу ривоятлардан чиқадиган умумий хулоса қўйидагича.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини Муҳаррамнинг ўнинчи кунида тутишга амр қилганлар, ўзлари ҳам тутганлар.


Яҳудий ва насоролар бу кунни улуғлашларини билиб қолганларидан кейин ўнинчи кунга тўққизинчи кунни ҳам қўшиб тутишга қарор қилдилар. Лекин ўзлари бу ишни қилмай туриб, вафот этдилар.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳунинг саволига жавобан «Тўққизинчи кунни рўза тутган ҳолингда тонг оттир», деганлари Муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўзасини тутиш керак, деганидир. Шунинг учун уламолар Ашуро рўзасининг афзали Муҳаррамнинг 9, 10, 11 ёки 9, 10 ёки 10, 11-кунларини рўзасини тутишдир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Холид Доббий айтади .Хайсама ибн Абдурраҳмон ибн Абу Самура касал бўлмагунича унинг Қуръонни қандай ўқишини билмас эдик. Бир куни унинг аҳволи давоми...

2212 07:20 / 15.07.2019
СаволМасжидга кириб келганда намоз бошланишига ҳали вақт бор бўлганда толиби илм ёки имом томонидан овоз чиқариб Қуръон тиловат қилинаётган бўлса, мусулмон давоми...

4137 13:40 / 03.02.2020
СаволНамозда ташаҳҳуд ва икки салавотдан кейин .Аллоҳуммағфирлий валивалидайя..., ва .роббана атина фиддуня..., дуоларини ўқиш суннатми Баъзи муллалар .Шу дуоларни давоми...

6189 19:39 / 14.06.2020
Яқин ўн йилларда содир бўлган бу воқеани ўз қулоғи билан эшитган муҳтарам устозларимиздан бирининг айтганлари менга шунчалик таъсирли бўлдики, ҳамон барча давоми...

6762 14:00 / 17.01.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021